АсосийДунё

Россияда Telegram’га кириш амалда деярли тўлиқ чекланди

10 апрель куни Telegram’га киришда кузатилган носозликлар даражаси 95 фоизга етган.

'Россияда Telegram’га кириш амалда деярли тўлиқ чекланди'ning rasmi

Россияда Telegram мессенжерига кириш деярли тўлиқ чеклангани қайд этилди. Бу ҳақда “Агентство” халқаро тадқиқот лойиҳаси OONI маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 10 апрель куни Telegram’га киришда кузатилган носозликлар даражаси 95 фоизга етган. Бу кўрсаткич Россияда мессенжерга нисбатан чекловлар кучайганидан бери энг юқори даража сифатида баҳоланмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, бу ҳолат Telegram бошқа мессенжерларга нисбатан ҳам қаттиқроқ чекловларга учраётганини кўрсатади.

Шунингдек, OONI маълумотларига кўра, расман чекланган Signal ва WhatsApp иловаларида ҳам аномалиялар улуши 89 фоизни ташкил этган.

Маълумотларга кўра, Россияда Telegram 2026 йил февралдан бошлаб секинлаштириб келинмоқда. Март ойи ўрталарида айрим провайдерлар томонидан блоклаш чоралари кучайтирилган, апрель бошида эса тўлиқ блоклаш эҳтимоли муҳокама қилинган.

Шунингдек, 2025 йил августидан Россияда WhatsApp ва Telegram орқали қўнғироқлар ҳам чеклангани хабар қилинган.

Мутахассислар Россия томонидан миллий Max мессенжери фаол тарғиб қилинаётганини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:54

    Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди

    Кореядаги Исроил элчихонаси The Korea Times сўровига жавобан бу масала бўйича изоҳ бермади.

    'Трамп дунёдаги энг катта ғалаба аркасини Вашингтонда қурмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:18

    Трамп дунёдаги энг катта ғалаба аркасини Вашингтонда қурмоқчи

    Америка раҳбарининг сўзларига кўра, у «дунёдаги энг катта ва энг гўзал аркага айланади».

    'Эрон вакиллари Исломободга етиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:26

    Эрон вакиллари Исломободга етиб келди

    АҚШ вакиллари билан ўтказиладиган музокаралар арафасида Эрон ҳукуматининг учта самолёти Исломободга етиб келди.

    'Трамп Жей Ди Вэнсни Эрон бўйича музокараларга масъул қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:37

    Трамп Жей Ди Вэнсни Эрон бўйича музокараларга масъул қилди

    У Покистонда Эрон билан музокаралар олиб бораётган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

    'Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди'ning rasmi

    Дунё 10.04.2026 05:35

    Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди

    Эрон етакчиси етказилган зарар учун компенсация ундириш масаласини кўтарди.

    'Америка аэропортда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 10.04.2026 01:53

    Америка аэропортда самолёт ҳалокатга учради

    Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.