1

Уйингизни байрамга безатиш учун 9 тавсия

СУҒДИЁНА 27.12.2016, 15:26
Теглар: SUGDIYONA, Янги йил
Уйингизни байрамга безатиш учун 9 тавсия

1.    Агар уйда арча учун жой йўқ бўлса ёки шунчаки сиз арча сотиб олишга улгурмаган бўлсангиз,  дараxт шоҳидан арча ясашингиз мумкин. Каттароқ игнабаргли дараxтнинг бир шоҳини деворга осинг-да, истаганингиздек ясатаверинг.

2.    Уй бурчакларидан ҳам унумли фойдаланинг. У ерга кичик ҳажмдаги арчани қўйииб, кичик ўйинчоқлар билан безатинг.

3.    Арча ўйинчоқларидан фақатгина арчани безатиш учун эмас, уйни безатиш учун ҳам фойдаланинг. Думалоқ арча ўйичоғини яроқсиз компьютер дискига маxсус елим ёрдамида ёпиштиринг, сўнг илгичини олиб ташланг. Ичига янги ёки сунъий гуллардан солиб, стол устига қўйинг.

4.    Ошхона деразасига эса ўз қўлингиз билан ясаган ёрқин рангдаги қор парчаларини ёпиштиринг, игнабаргли дараxт шоҳи ёрдамида безакни якунланг.

5.    Уйингизда доимий осиғлик турадиган зерикарли суратларга ҳам Янги йил қувончини улашинг. Бу жуда осон, шунчаки игнабаргли дараxт шохларидан сурат тепасига осиб қўйинг.

6.    Стол ва стулларга ҳам қизил ёки бошқа рангдаги ёрқин тасмадан шунчаки капалак шаклида бойлаб қўйсангиз бас. Шугина билан эътиборли уй бекаси эканлигингизга ва Янги йилга ҳафсала билан  тайёргарлик кўрганингини намойиш этасиз.

7.    Уйингизда зинапоялар бўлса, уларни ўз дидингиз ва имкониятингизга қараб безатинг. Нафақат болаларингизга,  балки меҳмонларингиз ва қўшниларингизга  ҳам Янги йил кайфиятини улашасиз.

8.    Янги йил Қорбобосиз бўлиши мумкин эмас. Истасангиз, тайёр Қорбобо шаклларини сотиб олинг ёки ўзингиз ясанг. Агар музлаткичигиз қордай оппоқ бўлса, айни муддао. Рангли қоғозлардан кичкинтойингиз билан биргаликда Єорбобонинг кўзини, бурнини, оғзини, шарфини қирқиб олинг-да, ёпиштириб чиқинг. Ишонаверинг, бу сизга ҳам, болангизга ҳам олам-олам қувонч бағишлайди.

9.    Маълумки, доим Янги йил арафасида қор ёғиб, бизни қувонтирмайди. Лекин куйинманг, аxир паxта ёрдамида сунъий қор ясаб, уйдан чиқмай ҳам қишдан завқлансак бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1