1. Гўштни тўғрашдан олдин ёғоч таxтакачни хўллаб юборинг, чунки қуруқ ёғоч гўшт шарбатини ўзига шимиб олиб мазасига путур етказади.
2. Қовуришдан олдин гўштни қуруқ сочиқ устида қуритинг. Чунки хўл гўшт яxши қовурилмайди.
3. Гўштни қовураётганда ёғоч капгирдан фойдаланинг, асло санчқи ишлата кўрманг. Санчқидан ҳосил бўлган тешиклар гўшт шарбатининг ёққа ажралиб чиқишига сабаб бўлади.
4. Жигар мазали ва ширали пишиши учун ярим соат давомида муздек сутга бўктириб қўйинг.
5. Ҳар хил турдаги гўштларни алоҳида пиширинг, борди-ю бирга пиширсангиз бир-бирининг таъмини бузади.
6. Ёш ҳайвон гўштининг ранги ёрқин қизил, ёғ қатламлари эса оппоқ бўлади.
7. Мол буйрагини пиширишдан олдин уни тенг иккига бўлинг-да 2-3 соатга совуқ сувга солиб қўйинг, шунда ёқимсиз ҳидидан халос бўласиз. Буйракни намакоб ва оз миқдордаги сувда пиширинг ва у сувни тўкиб ташланг. Буйрак пиширилган сув ҳеч нимага яроқсиз бўлади.
8. Гўштни дудлаётганда унинг бир неча жойини маxсус ошхона игнаси билан тешиб қўйинг шунда гўшт ичига солинган зираворлар мазасини яxшилайди.
9. Гўштли таом қисқа вақт давомида юмшоқ бўлиб пишиши учун аввал унга пиёз билан таъб беринг-да, сўнг устини қоплагунча сув қуйинг ва баланд оловда қозон қопқоғини ёпиқ ҳолда пиширинг.





