1

Севара Назархон клиник ўлимидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгариш ҳақида айтиб берди

ШОУ-БИЗНЕС 28.12.2016, 10:46
Теглар: Туғилган кун, Севара Назархон
Севара Назархон клиник ўлимидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгариш ҳақида айтиб берди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон MY5 телеканалида журналист Бахтиёр Тўрахоновнинг “19:09” кўрсатуви меҳмони бўлди. 

Севара Назархон иккита туғилган куни, яъни 23 ва 31 декабрь эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

Унинг ҳикоя қилишича, хонанда 23 декабрь куни дунёга келган ва унинг туғилиши клиник ўлим билан кузатилган, бироз вақтдан сўнг ҳаётга қайтган Севаранинг ҳаётида ўзгариш юз берди. Аввалига ҳаётидаги бу мудҳиш ҳодиса сабабли унга Умида дея исм қўйган отаси, барча кўргуликлар ортда қолгач “қизим севимли бўлсин” дея уни Севара деб атаган. 

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларда унинг исми Умида Назархонова бўлган, шу сабабли мактабда уни айнан Умида деб билишган ва бу Севарага ёқмаган. Паспорт олаётганда у исмини Севара дея қайд этган. 

Севара Назархон журналист билан сухбат чоғида Фарғона водийсини, бувисининг ҳовлисини доим соғиниб яшашини айтиб ўтган.

Шарҳлар

Севара Назархоннинг қизи 2 ёшга тўлди (фото+видео)

27.04.2018, 16:56

Бугун Севара Назархоннинг қизалоғи Иман Анвар икки ёшга тўлди, деб хабар бермоқда Кунутун нашри.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон 2016 йилнинг 27 апрелида иккинчи бор...
Севара Назархон Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳақида нима деди?

06.02.2018, 20:05

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон биз билан бўлган суҳбатда ўзимизнинг санъаткорлардан кимларни кузатишини ва ким дуэт куйлашни исташини айтиб ўтди. — Болалигимдан Ўзбекистон халқ...
СЕВАРА НАЗАРХОН ШУКРУЛЛО ИСРОИЛОВ ГОНОРАР ЎРНИГА СОМСА БИЛАН АЛДАГАНИ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРДИ(ЭКСКЛЮЗИВ)

07.07.2017, 15:10

Бу ижодкорнинг қўшиқлари ранг-баранг, санъат ва ҳаёт ҳақидаги қарашлари ҳам нақшинкор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара НАЗАРХОН айни пайтда қизғин ижод оғушида бўлса-да, кўп сонли...
​Шаҳзода Муҳаммедова ашаддий мухлисасининг туғилган кунига ташриф буюрди(Фото)

03.07.2017, 16:22

Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ашаддий мухлисаларидан бирини туғилган куни билан табриклади ва шу сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди. “Ашаддий мухлисим,фариштача...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1