Зарур масаллиқлар: 400 гр. этсиз балиқ гўшти (лаҳм), майдаланган занжабил, туз.
Гарнир учун: 2-3 та қайнатилган картошка, 2 тадан сабзи ва бодринг (тузланганидан фойдаланишингиз ҳам мумкин), 50 гр. яшил нўхат, майонез.
Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини тузланг-да, занжабил сепинг. Кейин рулетдек қилиб ўраб, чўп билан маҳкамланг. Қозонга зичлаб жойлаштириб, устидан қайнаган сув қуйинг-да, паст оловда 20 дақиқа қайнатинг.
3. Сабзавотларни тўртбурчак шаклда тўғраб, яшил нўхат ва майонез солиб, аралаштиринг. Совигач, ликопчага солинг.
4. Ўрамани бўлакларга бўлиб, гарнир ёнидан териб чиқинг. Булғор қалампири, лимон ва кўкатлар билан безатиб, дастурхонга тортасиз.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.





