АсосийЖамият

Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

Унда 12 давлатдан — жами 94 нафар 15–18 ёшли иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

'Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Унда Туркия, Таиланд, Малайзия, Россия, Озарбайжон, Беларус, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 94 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда. Ёшлар биология бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.

Олимпиаданинг мақсади — аждодлар меросини халқаро даражада тарғиб қилиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш.

Мусобақа 2 босқичда ўтказилади: лаборатория ва ёзма иш. Якунда ғолиблар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади.

Тадбир доирасида маҳорат дарслари ва Наманганнинг тарихий жойларига саёҳатлар ҳам ташкил этилган. Олимпиада июл ойида Литвада бўладиган халқаро босқичга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

    Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.

    'Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 14:44

    Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон Республикаси делегациясининг хорижий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев ҳамда WOSCU координатори Екатерина Соболева иштирокида Европанинг етакчи нашриётларидан бири — Mueller & Schindler нашриёт уйига ташриф амалга оширилди.

    'Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 13:55

    Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда

    Қирғизистондаги айрим амалдорлар Россияга нисбатан қўйилган санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашмоқда.

    'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 11:18

    Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.