АсосийSUG'DIYONA

«Шодон Қорбобочалар» - ичида совғаси бор!

Зарур масаллиқлар: 100 граммдан қисқичбақа таёқчалари, қайнатилган гуруч, консерваланган маккажўхори, 3 та тухум, 3 ош қошиқ майонез ёки қуюқ сметана, туз, кокос қириндиси.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган тухумни майда тўғранг. Қисқичбақа таёқчаларини йирик тишли қирғичдан ўтказиб, тухум, маккажўхори ва гуруч қўшинг. Туз сепиб, майонез билан яхшилаб қориштиринг.

2. Тайёр бўлган массадан ўртача катталикда шарчалар ясаб, кокос қириндисига булаб олинг. Қорбобо ҳосил қилиш учун бир-бирига ёпиштириб, сабзидан бошига челак, зайтундан кўз ва оғиз ясанг.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.

Бошқа янгиликлар