1

Қишнинг олтин неъмати – мандарин

САЛОМАТЛИК 28.12.2016, 14:51
Теглар: Саломатлик, SUGDIYONA, Янги йил
Қишнинг олтин неъмати – мандарин

1.    Сурункали тонзиллит ва ангина қийнаганида ҳар соатда илиқ мандарин шарбатини оз-оздан то тузалиб кетгунча ичиш тавсия этилади.

2.    Юқори ҳарорат ва шамоллашда бир кунда 3-4 марта ярим стакан хона ҳароратидаги мандарин шарбатини ичинг. Истасангиз, шарбатга озгина сув қўшчангиз  ҳам бўлади.

3.    Иштаҳа қочганда ва ошқозон фаолияти бузилганда, парҳез билан биргаликда таомланишдан 30 дақиқа олдин бир кунда 2-3 марта яримта мандаринни тановул қилинг.

4.    Эрта тонгда оч қоринга бир стакан мандарин шарбатини ичиш бронхиал астма ва кучли бронхитда ёрдам беради.

5.    Гижжаларга қарши курашда дори воситалари билан биргаликда 3 кун давомида, бир кунда 3 марта овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стакан мандарин шарбати ичинг. Кечқурун эса ошқозондан гижжаларни тушириш учун ични юмшатувчи доридан қабул қилинг.

6.    Холсизланганда ва тушкунликка тушиб қолганда бир нечта мандарин пўстини қопқоқли шиша идишга солиб, бир кунда бир неча марта тўйиб ҳидланг, идиш қопқоғини ёпишни унутманг, акс ҳолда мандарин ҳиди хавога учиб кетади. Ҳар куни пўстларни янгиланг.

7.    Йўталда қурутилган ёки янги эзилган 2 ош қошиқ мандарин пўстига 1,5 стакан сув қуйиб, паст оловда 5-7 дақиқа қайнатинг-да, 1 соатга дамлаб қўйинг. Дамламани илиқ ҳолда таомланишдан 20 дақиқа олдин бир кунда 3-4 марта 2 ош қошиқдан қабул қилинг.

8.    Қуруқ юзлар учун мандаринли ниқоб. Пўстидан тозаланган мандаринни майдалаб тўғраб, 2 ош қошиқ ёғли сметана солиб блендерда аралаштиринг. Тоза юз ва бўйинга ниқобни 20 дақиқага суртиб, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг. Юзни озиқлантирувчи ушбу ниқобдан ҳафтасига  2-3 марта фойдаланиш терини ёшартиради.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1