Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Маълум қилинишича, Интерполнинг Тбилиси шаҳридаги Миллий марказий бюроси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қидирувда бўлган шахснинг аниқ манзили белгиланган ва у ушланган.
Қайд этилишича, Грузия Адлия вазирлиги Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўровини қаноатлантирган. Шундан сўнг, ушбу шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрига олиб келинган.
Ҳозирда унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил бошидан буён Интерпол орқали қидирувга берилган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари хорижий давлатларда ушланиб, мамлакатга қайтарилмоқда. Хусусан, февраль ойида Бирлашган Араб Амирликларидан, март ойида эса Туркия, Баҳрайн ҳамда АҚШдан бир нечта фуқаролар экстрадиция қилинган эди.






