АсосийЖАМИЯТ

Ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари расман тасдиқланди

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

'Ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари расман тасдиқланди'ning rasmi

2026/2027 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқланди. 

Вазирнинг тегишли буйруғи билан таълим йўналишлари кесимидаги минимал ўтиш баллари тасдиқланган. Унга кўра, энг юқори талаб ҳуқуқ йўналишига қўйилган бўлиб, мазкур йўналишга ўқишни кўчириш учун абитуриентлар камида 165 балл тўплаши лозим.

Қолган таълим йўналишлари бўйича ўтиш баллари қуйидагича белгиланган:

Сиёсатшунослик — 140 балл;

Халқаро муносабатлар — 140 балл;

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар — 140 балл;

Соғлиқни сақлаш — 132 балл;

Санъат, ижтимоий фанлар, журналистика, бизнес ва бошқарув — 105 балл;

Транспорт хизматлари — 104 балл;

Таълим, гуманитар фанлар, тиллар, атроф-муҳит, математика ва статистика, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ижтимоий таъминот — 94 балл;

Биологик фанлар, физика ва хизмат кўрсатиш — 80 балл;

Муҳандислик, ишлаб чиқариш ва архитектура — 75 балл;

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳамда меҳнат муҳофазаси — 70 балл;

Ветеринария — 60 балл.

Вазирлик маълумотига кўра, айрим таълим йўналишлари бўйича ўтиш баллари ўтган ўқув йилига нисбатан оширилган. Жумладан, санъат йўналишида минимал талаб 93 баллдан 105 баллга, соғлиқни сақлаш йўналишида эса 129 баллдан 132 баллга кўтарилган.

Шу билан бирга, ҳуқуқ йўналиши бўйича минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолиб, 165 балл этиб белгиланган.

Вазирлик, шунингдек, хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон давлат олийгоҳларининг мос ёки турдош бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчиришга рухсат берилмаслигини яна бир бор эслатди.

    Бошқа янгиликлар