АсосийЖамият

Фарғона вилоятида алимент тўлашдан қочиш мақсадида аёли ва 3 ёшли қизини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Унга нисбатан 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

'Фарғона вилоятида алимент тўлашдан қочиш мақсадида аёли ва 3 ёшли қизини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Маълум бўлишича, воқеа 2025 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон туманида содир бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган эркак қайнотасининг уйига келиб, турмуш ўртоғи билан учрашган. Аёл ундан аввал алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилган бўлиб, суд қарорига кўра эркак 15 суткага қамалган.

Жазо муддатини ўтаб чиққанидан сўнг, эр-хотин ўртасидаги низо янада кескинлашган. Тергов маълумотларига кўра, эркак алимент тўлашдан қутулишни мақсад қилиб, олдиндан ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи орқали аёлига бир неча бор тан жароҳати етказган. Шундан сўнг у 2023 йилда туғилган 3 ёшли қизига ҳам пичоқ билан зарба берган.

Оқибатда, қизалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган. Оғир тан жароҳати олган аёл эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Жиноятдан сўнг эркак воқеа жойидан қочиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и” бандлари билан айбдор деб топиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сизнинг ахборотингиз медиа майдонини “ёриб кириши” мумкин – Медиа ҳафталик иштирокчиси бўлинг'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Сизнинг ахборотингиз медиа майдонини “ёриб кириши” мумкин – Медиа ҳафталик иштирокчиси бўлинг

    Навоий вилоятида медиа соҳасини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган Медиа ҳафталик бошланди.

    'Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик Грузияда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик Грузияда ушланди

    Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Грузияда қўлга олиниб, мамлакатга экстрадиция қилинди.

    'Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора олишда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора олишда қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентдаги кучли шамол ва ёмғир сабабли аҳоли огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2026 15:58

    Тошкентдаги кучли шамол ва ёмғир сабабли аҳоли огоҳлантирилди

    Тошкентда кузатилаётган кучли шамол ва ёғингарчилик сабаб симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши каби хавфли ҳолатлар юзага келиши хавфи бор.

    'Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2026 12:55

    Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида сайр вақтида оёғидан жароҳат олган 70 ёшли аёл қутқарувчилар томонидан пастга олиб тушилди.

    'Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2026 12:11

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

    Давлат раҳбари Самарқанддаги муқаддас масканларни зиёрат қилиб, Имом Бухорий мажмуасида яратилган шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.