1

«Қорбобо қалпоғи» - ўз қўлларимиз билан ясаймиз!

СУҒДИЁНА 29.12.2016, 11:11
Теглар: Таом, SUGDIYONA, Янги йил
«Қорбобо қалпоғи» - ўз қўлларимиз билан ясаймиз!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 150 гр. ун, 125 миллилитрдан сут ва сув, 100 гр. сариёғ, 4 дона тухум, ярим чой қошиқ шакар, туз; ичига солишга: 1 банка қизил икра, 100 гр. сариёғ; безак учун: шивит.

Тайёрланиши: 1. Сут, сув ва сариёғни аралаштириб, оловга қўйинг-да, 5 дақиқа қайнатинг.

2. Ун, шакар ва тузни солинг-да, тез аралаштириб, оловни ўчиринг. Сўнгра яна яхшилаб аралаштиринг.

3. Хамир бироз совугач, биттадан тухум қўшиб, блендернинг қуйи тезлигида аралаштиринг.

4. Хамирни кондитер қопчасига солинг. Сўнгра пишириқ қоғози жойланган қолипга музқаймоқ шаклида сиқиб чиқаринг. 200 даражада қиздирилган газ печига қўясиз. 10 дақиқадан сўнг иссиқликни 175 даражага тушириб, яна 10 дақиқага қолдиринг.

4. Совигач, пишириқларни ўртасидан кесинг. Фақат пичоқни охиригача юргизманг. Шунда денгиз чиғаноқлари каби бўлади. Энди пишириқ ўртасига сарғиёғ суртиб, қизил икрадан соласиз ва шивит билан безатасиз.

45 дақиқа

6 кишилик

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1