Хусусан, уй-жойлардаги эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш, балкон ва дераза токчаларидаги буюмларни хавфсиз жойга олиш тавсия этилди.
Шунингдек, кўчаларда дарахтлар, электр устунлари ва енгил конструкциялар яқинида турмаслик кераклиги эслатилди.
Шамол кучайган пайтда мустаҳкам бинолар ёки ерости ўтиш йўлакларида пана қилиш, автомобилларни эса дарахтлар остида қолдирмаслик кераклиги айтилди.
Бундан ташқари, хонадонлардаги газ қурилмаларини доимий назоратда ушлаб туриш зарурлиги таъкидланди.






