АсосийЖАМИЯТ

Тошкент метросида поездлар 14 дақиқагача кечикиши мумкин

15 июлдан бошлаб темир йўл релслари ҳарорати рухсат этилган 55 даражадан ошиб кетиши эҳтимоли инобатга олиниб, ҳар куни соат 18:00 гача поездлар тезлиги 60 км/соатдан 40 км/соатга туширилад

'Тошкент метросида поездлар 14 дақиқагача кечикиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабабли Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишларида поездлар ҳаракат тезлиги вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” маълум қилди.

Маълум қилинишича, 15 июлдан бошлаб темир йўл релслари ҳарорати рухсат этилган 55 даражадан ошиб кетиши эҳтимоли инобатга олиниб, ҳар куни соат 18:00 гача поездлар тезлиги 60 км/соатдан 40 км/соатга туширилади.

Шу боис ерусти йўналишларида поездлар ҳаракат интервали ҳам қисман ўзгаради ва поездларнинг келиш вақти 14 дақиқагача узайиши мумкин.

Метрополитен маълумотига кўра, мазкур чекловлар фақат ерусти метро йўналишларига тааллуқли. Ер ости йўналишларида эса поездлар одатдагидек ҳаракатланишда давом этади.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент метросида поездлар 14 дақиқагача кечикиши мумкин - Darakchi.uz