1

Сеҳрли байрамнинг 10 сирли они

СУҒДИЁНА 29.12.2016, 16:14
Теглар: Оила, SUGDIYONA, Янги йил
Сеҳрли байрамнинг 10 сирли они

Янги йил байрами яқинлашиши биланоқ кўнглимиз алланечук соҳир туйғуларга тўлиб кетади. Гўё орзуларимиз ушалиши жуда-жуда яқиндек. Ахир ҳақиқатан ҳам шундай эмасми?..

Зеро, айтишадику, нимага ишонсанг, шунинг амалга ошиши енгилроқ, деб. Шундай экан, Янги йил олдидан ширин орзулар қилиб, бу йўлда бироз «жон куйдирсак», нимаси ёмон?..

Демак, қуйида сиз Янги йил кириб келиши олдидан бажариладиган баъзи иримлар билан танишиб олсангиз байрамингиз қизиқарлироқ ўтар.

Соат бонглари остида:

  1. Айнан соат 24.00 га бонг урганда 12 дона (айнан 12 дона, ундан ортиқ ҳам эмас, кам ҳам эмас) узум енг ва ичингизда ният айтинг. Агар шу вақт ичида узумни еб тугатсангиз, демак, ниятларингиз амалга ошади.
  2. Кичик қоғозга ниятларингизни ёзиб қўйинг. Янги йил кириб келишига саноқли сониялар қолганда бу қоғозни ёндиринг-да, кулини қадаҳдаги шампан устига солинг ва уни ичиб юборинг.
  3. Янги йил кириб келиши аввалидан албатта, уйларингизни обдон йиғиштиринг. Кийим жавонларингизни ҳам тахланг ва кераксиз нарсаларни алоҳида бир қутига жойланг. Сўнг уларни айнан янги йил кечаси ахлатга чиқаринг. Айнан шу билан уйингиздаги бор нохушликлар ҳам чиқиб кетаётган тасаввур уйғонади, сизда. Шу тариқа сиз Янги йилни тозалик ва озодаликдан бошлайсиз.
  4. Агар кириб келаётган Янги йил сизга молиявий даромад келтиришини истасангиз, унда арчангизни пуллар билан безанг. Агар турмушингиз ширин, тотув бўлишини истасангиз, арчани ширинликлар билан безашингиз мумкин.
  5. Янги йил арафасида кириш эшигига албатта  ёрқинроқ ўйинчоқлару, зар қоғозлар илинг. Бу йил давомида уйингиздан омад аримаслигини таъминлайди.  
  6. Янги йил кириб келган куни содир бўлажак биринчи яхши бир воқеани хотирангизда сақлаб, уни келгси яхшиликлар дебочаси, деб тасаввур қилинг. У хоҳ совға бўлсин, хоҳ дўстлар билан дийдорлашув, хоҳ яхши бир янгилик бўлсин, улар сизнинг яхши кунларингизга муқаддимаси деб билинг ва уларнинг барини яхшиликлар тимсоли сифатида хотирангизда сақланг.
  7. Янги йил кириб келишидан ярим соат олдин  ўзингизга мактуб ёзинг. Ушбу мактубда келгуси йили амалга оширмоқчи бўлган ишларингиз, орзуларингиз, режаларингиз ва ниятларингизни бирма-бир ёзиб чиқинг.  Хатни қизил хатжилдга солиб, муҳрланг ва келгуси йилга қадар олиб қўйинг.
  8. 12 та тилагингизни ўн иккита вараққа ёзиб қўйинг ва ёстиғингиз остига қўйинг. 1 январ куни, ухлаб турганингиздан сўнг  варақлардан бирини олинг. Унда ёзилган тилак албатта ижобат бўлгай.
  9. Ўзингизга тилаган ниятларни бошқаларга ҳам истанг. Яхши ният ҳеч қачон фақат кўнгилдагина қолиб кетмайди. У чин дилдан билдирилган бўлса, албатта рўёбга чиқади. 
  10. Агар келаётган йил саховатли келишини истасангиз, айнан Янги йил куни куни кўпроқ саховат қилинг. Кўчага чиқингу, ёнингиздан чиққан кишиларга ширинликлар, ёки мевалар улашинг. Сизнинг саховатингиз беиз кетмайди, албатта.

Албатта, бу амаллар сизнинг тилакларингизни амалга ошишини таъминламайди. Аммо унинг ушалишида сизга ишонч, куч-ғайрат бериши табиий. Ишонч эса барча ишларнинг дебочасидир. Шундай экан, барини яхшиликлар ила бошланг. Янги йилингиз эса қутлуғ келсин!

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1