АсосийSalomatlik

Салат барги уйқусизлик, ошқозон яраси ва соч тўкилганида фойда

Салат барги таркибида B, Е, PP, К, А ва бошқа кўпгина фойдали витаминлар мавжуд. Бу кўкатда моддалар алмашинувини бошқарувчи, асаб ва қон айланиш тизимига ижобий таъсир этувчи фолий кислотаси мавжуд бўлиб, айниқса ҳомиладорларга тавсия этилади.

1. Атеросклерознинг олдини олиш, организмдан холестерин моддасини чиқариш учун салат баргини майдалаб, сабзавотли шарбатлар билан аралаштириб ичиш лозим.

2. Сурункали гастрит, ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида ҳар куни таомланишдан аввал 2 ош қошиқ майдаланган салат баргидан истеъмол қилинг.

3. Қорнингиз оғриб, жиғилдонингиз қайнаяптими, унда 50 гр. салат барги ва 200 мл. илиқ сувни миксерда аралаштириб коктейл тайёрланг. Сўнг оз-оздан ичинг.

4. Уйқусизликда янги салат баргини бир ош қошиқ миқдорида майдалаб шиша идишга солинг-да, бир стакан қайнаган сув қуйинг. Дамлама совигандан сўнг, уни бир неча қаватли докадан ўтказиб олиб,  бир кунда 3 марта 100 гр.дан ичинг.

5. Сочлар тўкилганида майдаланган салат барглари сочга ниқобдай суртилади ва уқаланади. Уқалаш пайтида салат барги сувини имкон қадар соч илдизларига сингдириш тавсия этилади. Сўнг бошни полиэтилен билан ўраб ярим соатга қолдиринг.

6. Қуруқ юзлар учун, 2-3 катта салат баргларининг ички қисмига, озгина илитиб олинган ўсимлик ёғидан суртинг-да, юзингизга қўйинг. 15 дақиқадан сўнг баргларни олиб ташланг ва илиқ сувда юзларни ювинг. Сувли барглар юзларни тинчлантириб, озиқлантиради.

Бошқа янгиликлар