Бир неча кун аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ”да давом эттириши ҳақида хабар қилинганди.
“Sports.uz” нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи хитойликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади. Ушбу клубда бир қатор легионерлар тўп тепади. Эътиборлиси, Шанхай клубида фаолият олиб борган аргентиналик Дарио Конка жамоани тарк этди.
Маълум бўлишича, ярим ҳимоячини Бразилиянинг “Фламенго” клуби ўз сафига қўшиб олган. Энди аргентиналик хавбек бир йилни ижара асосида Бразилия чемпионатида ўтказадиган бўлди.





