1

АПЛ. “Арсенал” 0:3 ҳисобида ортда бораётиб, супер “камбэк” намойиш қилди (видео)

СПОРТ 04.01.2017, 09:10
Теглар: Футбол, Спорт, Англия Премьер-лигаси
АПЛ. “Арсенал” 0:3 ҳисобида ортда бораётиб, супер “камбэк” намойиш қилди (видео)

Англия чемпионати 20-туридан ўрин олган яна 3 беллашув ўз якунига етди. Жумладан, “Арсенал” сафарда “Борнмут” меҳмони бўлиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур беллашувда “тўпчилар” 58-дақиқада 0:3 ҳисобида ортда бораётганди. Аммо Арсен Венгер шогирдлари ўзида куч топиб, аввал ҳисобни қисқартиришга, ўйин якунида эса уни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

“Кристал Пэлас” ушбу турда “Суонси”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. “Сток Сити” жамоаси ўз майдонида “Уотфорд” билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Борнмут – Арсенал 3:3 (2:0, 1:3)

Голлар: 1:0 – 16 Дэниэлс, 2:0 – 20, пенальти Уилсон, 3:0 – 58 Фрэйзер, 3:1 – 70 Санчес, 3:2 – 75 Перес, 3:3 –90(+2) Жиру.

Борнмут – Боруц, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Аке, Артер, Гослинг, Фрэйзер (Смит, 68), Станислас, Кинг (Серман, 63), Уилсон (Смит, 90).

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 64), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 28), Жака, Санчес, Рэмзи, Ивоби (Перес, 63), Жиру.

Огоҳлантириш: Бельерин (32), Кук (44), Рэмзи (45), Мустафи (80), Боруц (86).

Четлатиш: Фрэнсис (82).

Кристал Пэлас – Суонси 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 42 Моусон, 1:1 – 83 Заа, 1:2 – 88 Ранхель.

Кристал Пэлас – Хеннесси, Келли (Матч, 90), Томкинс, Дилэйни, Уорд, Ледли, Панчон, Таунсенд (Сако, 53), Кабай, Заа, Бентеке (Кэмпбелл, 46).

Суонси – Фабианьски, Нотон, Фернандес, Моусон, Тэйлор (Ранхель, 71), Фултон (Фер, 69), Ки Сон Ен, Корк, Раутлеж (Дайер, 80), Льоренте, Сигурдссон.

Огоҳлантиришлар: Льоренте (15), Келли (77), Томкинс (90).


Сток Сити – Уотфорд 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 45 Шоукросс, 2:0 – 49 Крауч.

Сток Сити – Грант, Джонсон, Шоукросс, Мартинс Инди, Диуф (Афеллай, 68), Аллен, Адам (Уэлан, 84), Питерс, Уолтерс, Крауч, Арнаутович.

Уотфорд – Гомес, Кабуль, Предль (Фоливи, 81), Бритос, Кабаселе, Гедиура (Синклэйр, 69), Бехрами (Игало, 46), Капу, Холебас, Дукуре, Дини.

Огоҳлантиришлар: Диуф (19), Дукуре (76), Кабаселе (90).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Америка телерадиокомпанияси АПЛ билан янги шартнома имзолади

19.11.2021, 22:29

Англия Премьер-лигаси ва NBC Universal ўзаро манфаатли шартнома имзолади. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, америка телерадиокомпанияси Премьер-лига ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини тўлиқ сотиб олган. Келишув қиймати 2...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1