Зарур масаллиқлар: 400 гр. мол гўшти, 100 гр. пишлоқ, 4 та картошка, 3 бош пиёз, 3 ош қошиқ сметана, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ сирка, туз, шакар, соус, қалампир.
Тайёрланиши: 1. Гўштни 1 см. қалинликда, ўртача катталикда бўлакларга бўлинг. Болғача билан уринг. Сўнгра туз, мурч ва ўсимлик ёғини яхшилаб суртиб, хона ҳароратида бироз муддат қолдиринг.
2. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, қайнатилган сув, сирка, туз ва шакар солиб, маринадлаб қўйинг.
3. Сметанага тухум, мурч ва туз қўшинг. Истакка кўра, соус солиш мумкин. Яхшилаб санчқи билан аралаштиринг.
4. Картошкани айлана шаклда тўғранг.
5. Ёғланган чуқурроқ қолипга маринадланган гўштни солинг. Устидан майонезли соусни қуйинг. Пиёзни ҳам солгач, соусдан яна озгина қуйинг.
6. Тобламанинг устига картошка бўлакларини жойлаб, соуснинг қолганини ҳам соласиз-да, майда тишли қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиб, 190-200 даражада қиздирилган газ печига 1 соатга қўйинг. Таомга санчқи суқиб, пишганини билиш мумкин. Агар гўшт қаттиқроқ бўлса, устига зар қоғоз (фольга) ёпиб, яна 20 дақиқа 150 даража қиздирилган газ печида қолдиринг.
Тайёрланиш вақти: 2 соат
4 кишилик





