1

Серсавол аёллар дастидан д-о-о-о-д!

СУҒДИЁНА 05.01.2017, 16:46
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
Серсавол аёллар дастидан д-о-о-о-д!

Дунёда саволни аёл кишичалик кўп берадигани топилмаса керак. Уйланганлар гапимни тасдиқлашади. Аёл зотидан аъло категорияли изқувар чиқиши аниқ. Ишонмайсизми? Ишонаверинг! Мана, энг оддийлари…

Ҳар бир аёл умри давомида ҳеч бўлмаганда бир маротаба берадиган савол: «Нима овқат пиширай?»

Эркак киши таомнома тузиши керак, деган қонун қаерда ёзилган? Иш билан банд эрни ҳадеб бўлмағур масалада безовта қилиш тўғрими?

Кейингиси бунисидан ҳам ўтиб тушади. Сартарошхонага бориб, соч турмаклатгач, берадиган саволи: «Сочимнинг турмаги сизга ёқдими?»

Кошки, эр бечора хотинининг сочи қай йўсинда апрелда — қизил, майда — малла, июнда — йўл-йўл бўлиб қолишини тушуна олса! Ўзим ҳам баъзан эрталаб уйғониб, ёнимда ким ётганини тушуна олмайман. Энди хотинимнинг қизил сочига ўрганганимда эртаси куни уйқудан кўзимни очсам, икки қўлини белига қўйганича турган аёлни кўриб…

Яна бир савол телефонингизга кимдир қўнғироқ қилганида шубҳали туюлса берилади: «Ким эди у?» Саволга рост жавобни олгач, индамай кўя қолади дейсизми? Нақ терингизга сомон тиқади-я! Шу сабабли ҳам биз бечоралар силлиқроқ жавоб ўйлаб топишга уринамиз. Ахир оиланинг тинчи бузилмаслиги керак-ку! Хўш, нима сабабдан биз улардан «боғчага кетаётганингда йўлда ёнингдан ўтиб кетаётган одам ким эди» каби саволларни бермаймиз?

Навбатдаги савол: «Шу вақтгача қаерда эдингиз?» Бу ҳам бемаъни савол. Ростини айтадиган мардни кўрсатсангиз, битта чойхона палов мендан. Мен ҳам ўйлаб ўтирмай, «шахмат ўйнагани боргандим», деб жавоб бердим. Ундан кейинги савол биринчисидан-да бемаъни бўлди:

«Унда нима сабабдан сиздан ичимлик ҳиди келаяпти?»

— Қизиқ экансан-ку! Сенингча, мендан шахмат ҳиди келиши керакмиди?!

Менинг хотиним кўп сўрайдиган яна бир савол: «Кўйлагим ярашибдими?» Кўйлак ярашган-ярашмаганини эрингизнинг кесакдек сарғайган афтига қараб билиб олаверинг. Ахир сиз кўйлакнинг арзонини танламайсиз-ку! Сизга ўзи ярашса ҳам, эрингизга пули ярашмаяпти-да!

Яна бир савол: «Мени севасизми?» Буни билишни истаганлар, тортмани очинг-да, паспортга қаранг. Тамға турибдими? Хўш, яна қандай исбот керак сизга ўзи?

Тунов куни хотиним савол беришда одатий чегарадан бироз чекинди. Бу галги савол мураккаброқ эди:

Сизга ақлли аёллар ёқадими, ёки чиройлиларими?

— Менга униси ҳам, буниси ҳам ёқмайди. Мен фақат сени севаман, азизам!

Энг ажабланарлиси ва ақлим етмайдигани, бу жавобимдан кўнгли тўлмай, хотиним роса аразлади. Шу каби муаммоларга тўқнаш келавериш жонга тегди. Қани энди барча эркаклар бирлашсаю битта республика ташкил этишса. Республика номини «Эркагистон» деб номлаган бўлардик. Энг муҳими эса бу ерда яшовчи эркаклар ҳеч қачон бир-бирларига бемаъни саволлар бериб қийнамаган бўлишарди. Гапимни маъқуллаганлар топиладими? Баракалла! Қўл кўтарганларнинг аксарияти эркаклар экан. Қуш тилини қуш тушунади, деб бежиз айтишмайди-да!

Акбар, Тошкент шаҳри

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1