АсосийSport

“Боруссия Д” ҳимоячиси ўзига бошқа клуб изламоқда

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳимоячиси Невен Суботич ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Championat.com портали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, сербиялик футболчига Европанинг бир неча клуби қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Мидлсбро” ва “Гамбург” жамоалари асосий даъвогарлар бўлиб турибди.

Суботич жорий мавсумда Германия чемпионати бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар давом этади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар