1

Жаҳлингизни чиқарадиган 7 сабаб

СУҒДИЁНА 06.01.2017, 12:08
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
Жаҳлингизни чиқарадиган 7 сабаб

Баъзан турмуш ўртоғингиз ўзини шундай тутадики, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қоласиз

1. Унинг суҳбатлари муҳимроқ

Ўзи телефонда соатлаб «муҳим» нарсалар ҳақида гаплашиб ўтиради. Лекин сиз 10 дақиқадан кўп гаплашиб юборсангиз, кўзлари ола-кула бўлиб кетади. Жаҳлингиз чиқмасин! Албатта, бу адолатсизлик, фикрингизга қўшиламиз… Лекин нима ҳам қилардик —телефонда ётиб олиб гаплашиш аёлларга хос иш деган гап уларнинг қон-қонига сингиб кетган.

2. «Ёқимли» сюрприз

Қаҳрамонингизнинг бугун кайфияти яхши ва сиз учун махсус қўлбола палов дамлаб бермоқчи! Қандай яхши! Лекин ошхона у палов дамлагандан кейин бомба портлаган майдонга айланади! Столларнинг усти, пол ва ҳатто деворларга ҳам ёғ сачраган, икки киши учун тўртта лаган, саккизта ликопча ва 10 та қошиқ ишлатилган! Энг қизиғи шеф ошпазнинг назарида ошни у тайёрлагандан кейин, ошхонани тозалаш сизнинг зиммангизда бўлиши керак. Жаҳл қилишга шошилманг! Агар оз бўлса-да, йиғиштиришга ёрдам берса, яхши, агар ёрдам беришни истамаса, бу каби сюрпризлар сизга унчалик ҳуш келмаслигини таъкидлаб қўйинг…

3. Бирваракайига икки иш…

Қуйидаги манзара барча аёлларга таниш бўлса керак, айтайлик, турмуш ўртоғингиз билан бирор жойга йўл олдингиз, кутилмаганда у тўхтаб, қизиқ воқеани гапира бошлайди. Катта кўчада қаққайиб турмайлик, деб шунча тортқиласангиз ҳам жойидан жилмайди! Жилмайинг! Аксарият эркакалар шундай яратилган. Улар икки ишни бирдан қила олишмайди. +ам юриб, ҳам гаплашиш осонми сизга?

4. Яхши томонга ўзгариши учун…

Ифлос пайпоқлар, футболкалар… У ечган нарсасини дуч келган жойга ташлаб кетиб ўрган. Кир кийимлар ҳатто ваннахонагача ҳам етиб бора олмайди. Шошманг! Сиз унинг энагасимассиз. Агар у оддий қоидаларга ҳам риоя килмас экан, ўз ҳолига қўйинг, тоза пайпоқлар тугаса, эътирозларингизни ўйлаб кўради…

5. Шўрлик бемор

Эркакка ва унинг саломатлиги – одамзотнинг очилмаган жумбоқлари сирасига киради. Агар унга жиддий касалликлар таҳдид солиб турган бўлса, оғриқдан икки букчайиб қолса ҳам, қайсарлик билан шифокорга боришдан бош тортиб туриб олади. Лекин (Худо курсатмасин!) томоғи оғриса ёки йўталса борми… Шу заҳоти кўрпа-тўшак қилиб, инқиллаб  ётиб олади. Уни кўриб, шамаоллаган эмас, оғир дардга чалинган деб ўйлаш мумкин. Эҳтиёт бўлинг! Албатта унинг оҳ-воҳини эшитиб, пешанангизни тириштиришингиз мумкин. Лекин касални ўтказиб юбормай шифокорга боришга кўндиришингиз керак. Чунки эркаклар бу вазифани ҳам, яъни ўз саломатлигига эътибор беришни ҳам аёлларнинг зиммасига юклаб қўйишган. Нима ҳам қилардик….

6. Билимдон маслаҳати

Бир пайтлар мактаб даврида арслонингиз футбол ўйнаган ва шу сабаб ҳануз ўзини спортнинг энг кучли билағони деб ҳисоблайди. Ҳар гал футбол матчи бошланганда телевизор қаршисида ўтириб олиб, ношуд ўйинчиларни сўкиб, маслаҳатлар бериб, қичқираяптими? Қўяверинг! Ичидаги йиғилиб қолган салбий ҳисларни шу футболга тўкиб солсин. Сизга фойда-ку.

7. Буюк тадқиқотчи

Айтайлик, сиз компьютердаги оддий нарсани тушунмадингиз, масалан, бир дастурнинг ёрлиғини «иш столи»га чиқариш керак. Лекин бу «мураккаб» ишни бажариш учун қисқа ва тушунарли жавоб олиш имкониятингиз йўқ. Чунки турмуш ўртоғингиз шу арзимаган нарсани ҳам қийин терминлар билан бир соат тушунтиради ва натижада сиз барибир ҳеч нимани тушунмайсиз. Агар антивирус ўрнатиб беришини сўрасангиз-чи, бутун дастурни бошқатдан кўриб чиқади. Даҳшат… Лекин жаҳл қилманг. Ахир у сизга яхши бўлишини истаганди. Техника эркак кишида тадқиқотчилик руҳини уйғотса, у айбдор эмас-ку! Халақит берманг, изланишларини охирига етказаверсин. Унгача эса бемалол рўзғор ишларингизни бажариб келаверинг. Охирида раҳмат айтишни ҳам унутманг.

Шунақа! Оилам хотиржам бўлсин десангиз, «арзимаган» нарсаларга асабингизни бузиб ўтирмай, муроса қилишни ўрганинг.

ДИЛСЎЗ, Пойтуғ тумани

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1