Зарур масаллиқлар: 500 гр. гўшт қиймаси, 100 граммдан пишлоқ ва нон, 100 мл. сут, 2 дона тухум, 1 бош пиёз, битта картошка, 2 бўлак саримсоқпиёз, 4 ош қошиқ сметана ёки майонез, 2 ош қошиқ кетчуп, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Нонни майдалаб, сутга бўктириб қўйинг.
2. Гўшт қиймасига туз, мурч, тухум, сутга бўктирилган нон ва эзилган саримсоқпиёзни қўшинг.
3.. Қиймадан 12 та котлет ясаб, пишириқ қоғози солинган газ патнисига устига териб чиқинг.
4. Пиёзни қалинроқ қилиб ҳалқа шаклида тўғранг. Помидорни эса айлана шаклда.
5. Котлет устига кетчупдан суртинг-да, бир бўлак пиёз қўйинг.
6. Энди майонез суртиб, помидор бўлагини қўясиз. Кейин яна майонездан суртиб, пишлоқ бўлакларини жойлайсиз. Котлетлар 180 даража қиздирилган газ печида 30 дақиқада пишади. Дастурхонга картошка пюреси ёки димланган гуруч билан тортиш мумкин.
6 кишилик
1 соат