Зарур масаллиқлар: 1 кг. товуқ гўшти, яримта лимон, 2 дона тухум, 5-6 ош қошиқ нон толқони, 4-5 ош қошиқ ун, ўсимлик ёғи, денгиз тузи, мурч.
Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини терисидан ажратиб оламиз. Лимон шарбати, туз ва мурч сепиб, целлофан билан ёпамиз-да, 1 соатга музлаткичга қўямиз.
2. Маринадланган товуқ гўштини унга ботириб олинг.
3. Энди аввал аталанган тухумга, кейин нон толқонига солиб оласиз.
4. Товуқ гўшти бўлакларини қиздирилган ўсимлик ёғида иккала томонини ҳам қизартириб қовурасиз-да, кейин тоблама қолипига солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 15-20 дақиқага қўясиз.
6 кишилик
2 соат





