Зарур масаллиқлар: 1 стакандан ун ва шакар, 4 дона тухум, 2 та беҳи, 3 ош қошиқ сариёғ.
Тайёрланиши: 1. Беҳиларни ярим ой шаклида тўғранг.
2. Сариёғни қиздириб, беҳи бўлакларини солинг. Шакар сепиб, мевалар қизаргунча қовуринг.
3. Тухумни яхшилаб кўпиртиринг. Шакар қўшиб кўпиртиришда давом этинг. Сўнгра ун соласиз, қуюқ хамир тайёрлайсиз.
4. Пишириқ қоғозини қолипга ёйиб, қовурилган беҳи бўлакларини солинг. Устидан хамирни қуйинг. 180 даражада қиздирилган газ печига ярим соатга қўйинг.
6 кишилик
1 соат





