2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 36 минг 686 нафар Япония фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 12,7 минг нафарга кўп. Яъни бир йилда Япониядан келган туристлар оқими 1,5 баробарга ошган.
Статистик маълумотларга кўра, япон фуқароларининг асосий қисми Ўзбекистонга саёҳат қилиш мақсадида келган. Хусусан, 34 минг 637 нафар фуқаро саёҳат учун ташриф буюрган.
Шунингдек, 1 032 нафар япон қариндошларини йўқлаш, 902 нафари хизмат юзасидан, 106 нафари ўқиш, 8 нафари даволаниш ва 1 нафари тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.
Маълумот учун, ушбу рақамлар 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойини қамраб олади.






