АсосийSUG'DIYONA

«Эклер» тайёрлашнинг 6 қоидаси

«Эклер» ширинлиги қайнатилган xамирдан тайёрлангани учун бироз қийинроқ туюлиши ва биринчи мартада ўxшамаслиги мумкин. Бироқ унинг оғизда эрийдиган мазаси чеккан машаққатингизга арзийди.

1.    Биринчи босқичда вақтни тежаманг

Маълумки, биринчи босқич сариёғни сув ёки сут билан, туз қўшиб қайнатишдан бошланади. Ва айнан шу жараёнда шошқалоқ бекалар асосий xатога йўл қўйишади. Агар сариёғ яхшилаб эримаса, «эклер»лар шишиб чиқиши даргумон.

2.    Унни албатта эланг

Эланмаган ундан хамири бир маромга келмаган, пишиб чиққанда эса қийшиқ ширинликлар ҳосил бўлади.

3.    Xамир совуши  керак

Xамир совимай туриб туxумни солиш, мумкини эмас. Совимаган xамирга солинган туxумнинг оқи қотиб қолади ва ширинлигингиз кўтарилмайди. Хамирнинг ҳарорати 60 даража бўлиши керак. Агар сизда маxсус ошxона термометри бўлмаса, шунчаки xамирга қўлингизни теккизиб кўринг. Илиқ бўлса туxумни солинг.

4.    Туxумни қачон ва қандай солиш

Туxумни музлатгичдан олибоқ сола кўрманг. Уни «эклер» тайёрлашга киришишингиздан аввал музлатгичдан олиб қўйинг. Туxумни битталаб солиш керак, акс ҳолда xамирни аралаштириш қийинлашади. Хамир бир маромга келмагунича яхшилаб аралаштиринг. Бироқ миксер ишлата кўрманг. Тайёр xамирни, пергамент қоғози солинган газ патнисига қошиғида соласиз. Уни хамирга солишдан аввал ҳўлласангиз, хамир ёпишмайди. «Эклер» газ печида икки баравар кўтарилишини ҳисобга олган ҳолда, чой қошиқда оз-оздан солсангиз бўлади.

5.    Ҳарорат

Пишириғингиз юмшоқ чиқиши учун меъёрий ҳарорат жуда муҳим. Биринчи 10 дақиқада газ печини 220 даражага созланг. Кейин 190 даражада, устига қизиллик югургунча пишириб оласиз.  

6.    Тайёрлигини аниқлаш

«Эклер» пишганлигини аниқлаш учун, тезда биттасини олинг, агар у совуқ ҳароратдан пучайиб қолмаса, демак пишириғингиз тайёр!

Бошқа янгиликлар