АсосийЖамият

Президент Андижондаги ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди

Бу ерда ногиронлиги бор болалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

'Президент Андижондаги ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Мамлакатимиз Конституцияси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси асосида инсонни қадрлаш кўлами кенгайди, бу соҳадаги хизматлар эҳтиёжмандларга яқинлаштирилмоқда. Айни йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида шу йил 27 февралда “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Унинг ижроси доирасида илк бор Андижонда “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ишга тушди.

Қарийб 5 гектар майдонга эга муассасада маъмурият, фаоллар зали, инклюзив таълим ва касбга ўргатиш бинолари, болалар майдончаси, спорт мажмуаси ва сузиш ҳавзаси мавжуд.

Бу ерда ногиронлиги бор болалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Жумладан, ижтимоий ва тиббий реабилитация хизмати, касбга йўналтириш, хорижий тилларни ўқитиш хизматлари ҳамда камбағал оилалар болалари учун қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган.

Марказда 60 нафардан зиёд ходим фаолият юритади. Ижтимоий ҳимояга муҳтожларни аниқлаш ҳамда бу ерга йўналтириш «Инсон» марказлари томонидан амалга оширилади.

Президент юртимизда илк бор ташкил этилган эрта аралашув хизмати билан танишди. Бу бўлим чақалоқликдан уч ёшгача бўлган болажонларни парваришлашга ихтисослашган. Шу вақтгача бундай ёшдаги болалар фақатгина ота-онаси қарамоғида бўлган. Махсус боғчаларга эса фақатгина 3 ёшдан кейин қабул қилинган. Эндиликда ҳомиладорлик вақтида ногиронлик хавфи аниқланса, оналарга шу бинода хизмат кўрсатилади. Бу уларнинг фарзандларига бўлган эътиборини мустаҳкамлашда кўмаклашади. Шунингдек, улар учун психологик маслаҳатлар берилади.

Президентимиз марказдаги қўшимча таълим хизматига мўлжалланган бинодаги шароитлар билан танишди. У ерда ногиронлиги бор болаларнинг мактабдан ташқари дарс қилишлари, илм олишлари, интернетдан фойдаланишлари учун имкониятлар яратилган. Бундан ташқари, камбағаллик реестридаги оилалар фарзандлари ҳам келиб, инглиз, рус, корейс ва бошқа тилларни ўрганиши мумкин. 

Таъкидлаш ўринлики, йилнинг ўтган даврида Андижон вилоятида 10 мингга яқин камбағал оилаларнинг фарзанди боғчаларга жойлаштирилди, қарийб 29 минг нафарига тиббий кўмак кўрсатилди, 20 минг нафари ижтимоий хизматлар билан қамраб олинди. Бу эса уларнинг “оёққа туриб”, иш билан банд бўлишига ёрдам беради. 

Марказда кундузги парвариш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда ногиронлиги бўлган инсонлар жисмоний ва ақлий машғулотлар билан шуғуллантирилади. Уларга ижтимоий ходимлар қараб туриши натижасида оиласидагиларнинг "қўли бўшаб", ишлаши мумкин бўлади.

Мазкур бўлимда парваришланаётган фуқаролар бундай ғамхўрлик туфайли ҳаётга қайтганини айтиб, давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

– Бу эътибор замирида сизнинг соғлиғингиз, яқинларингизнинг дарду ташвишлари бор. Кўнглингиз очилиб, ҳаётга умид уйғонганини кўриб, хурсанд бўлдим. Бундай ғамхўрликни янада кенгайтириб борамиз. Сизлардан фақат сабр-тоқат, ишонч ва ҳаракат зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ижтимоий хизматлар марказида спорт мажмуаси ҳам бор. Унда ногиронлиги бор болалар учун мўлжалланган бадантарбия хонаси, сув ҳавзаси ташкил этилган. Эътиборли жиҳати, машғулот қурилмалари АҚШ ва бошқа хорижий давлатлардан келтирилган бўлиб, адаптив спортга мўлжалланган. Сув ҳавзаси ҳам болаларнинг ёшига монанд алоҳида қулайликларга эга. 

Давлатимиз раҳбари имконияти чекланган болаларни соғломлаштириш, катта ёшдаги инсонларни ўзига мос ҳунар ва машғулотларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 41 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бугун ҳарорат 41 даражагача кўтарилади

    6 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 21:10

    Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни хорижга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 18:56

    'Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 17:46

    '"Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 16:40

    "Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланишади.

    'Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 14:23

    Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда

    13 та метро бекати вестибюлларидаги кассаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.