1

Фарзандимни тўғри парваришлаяпманми? 5 саволга - жавоб

САЛОМАТЛИК 11.01.2017, 10:06
Теглар: Саломатлик, Она, Бола, Она ва бола, SUGDIYONA
Фарзандимни тўғри парваришлаяпманми? 5 саволга - жавоб

Оналик аёллик «касби» даги янги соҳа, шубҳасиз, унинг доим сергак ва эътиборли бўлишини талаб қилади. Лекин буларнинг ҳаммаси бирданига пайдо бўлмайди. Ёш она айни дам керакли маслаҳатларга муҳтож. Уларни малакали мутахассисдан олса, янада аъло. Қуйида худди шу ишни амалга оширамиз. Бола парваришига оид саволларга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-педиатр Мактуба МИРРАҲИМОВА жавоб беради.

 

«ПЕШОБ АЖРАТИШИ  КЎПАЙГАН...»

— Сутим жуда қуюқ, қизимнинг кўп пешоб ажратиши шунданми?

Назира, Самарқанд вилояти

— Она сутининг қуюқлиги эмизикли боланинг пешобига бу даражада таъсир қилмайди. Гап онанинг таомномасида бўлиши мумкин. Аёл кун давомида асосан суюқ овқатлар истеъмол қилса, суюқликни кўп ичса, болада сийдик ажратиш жараёни тезлашади. Йилнинг совуқ мавсумини ҳисобга оладиган бўлсак, болада совқотиш кузатилиши, бунинг ортидан эса, сийдик йўлларида яллиғланиш эҳтимоли келиб чиқиши мумкин. Маслаҳатим, болалар шифокори – педиатрга учраб, умумий қон ва сийдик таҳлилини топширинг.

 

«ҚИЗИМНИНГ УЙҚУСИ НОТИНЧ»

— 7 ойлик қизим кундузи яхши ухлайди, аммо кечаси билан ҳаловати йуқ. Шифокорлар соғлом дейишди, охирги пайтларда кўп стресс бошдан ўтказгандим.  Бу болага қанчалик таъсир этган бўлиши мумкин?

Шарифа, Қўқон шаҳри

— Эмизикли она кайфиятидаги арзимас ўзгариш ҳам боланинг аҳволида акс этади. Фарзандингизнинг нотинчлиги шундан бўлиши мумкин. Низоли вазиятдан кейин асабларни тинчлантириб олишингиз зарур. Бу вақт мобайнида иложи борича, боланинг ёнига келманг, юз-қўлингизни муздек сувда ювинг, деразани очиб, тоза ҳаводан нафас олинг.   Қизингиздаги тунги уйқусизликни бартараф қилиш учун ҳар куни эрталаб, уни сайрга олиб чиқинг. Кундузги уйқуни бироз чекланг, агар бола бир соатдан узоқ ухлаётган бўлса, уйғотиб олинг.  Кечки уйқуга ётқизишдан аввал, баданини майин уқалаш, чўмилтириш керак. Борди-ю, шундан кейин ҳам боланинг аҳволи ўзгармаса, шифокор-невропатолог кўригидан ўтишни тавсия қиламан.

 

«ЧОВ ОРАСИ ҚИЗАРИБ КЕТАЯПТИ, САБАБИ НИМА?»

— Қизимнинг жинсий аъзоси, чов оралиқлари тез-тез қизариб қолади. Ачишганидан йиғлаб, чайинтиришга ҳам қўймайди. Нега шундай бўлади?

Маъмура, Чирчиқ шаҳри.

— Бунга аксарият ёш оналарнинг тагликка бўлган иштиёқи сабабдир. Гап шундаки, таглик 4 соатдан узоқ қўлланилмаслиги керак. Бола кичик ҳожат ажратганидан кейин дарров тагликни ечиб, боланинг остини юқоридан пастга томон болалар совунида ювиб, яхшилаб қуритиш лозим. Парваришловчи ҳар хил хушбўй мойларни ишлатишда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Улар ҳам юқоридаги тери дерматитига сабаб бўлади. Улар ўрнига боланинг остини ювиб, қуритгач, 2-3 дақиқа ҳаво ваннасини қабул қилиш ва зайтун мойини суртиш мумкин.

 

«ЎҒЛИМНИНГ ОЁҒИГА ДОҒИ БОР»

— Ўғлим 7 ойлик. Туғилганида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Яқинда ўнг оёғининг сонида оч жигарранг доғ пайдо бўлганини кўриб қолдим. Доғ кундан кун катталашаяпти. Шифокорлар эса: «боланг соппа соғ», дейишмоқда. Бу нимадан бўлиши мумкин?

Розия, Тошкент шаҳри

— Туғма доғ ва норлар алоҳида парваришни талаб этмайди. Бор-йўғи уларни кесилиш, урилиш ва бошқа майда жароҳатлардан асрасангиз бас. Лекин тушунишимча бу ерда гап орттирилган доғ ҳақида кетмоқда. Она, болани парвариш қилган пайтда таркибида спирт ва бошқа кучли таъсирга эга воситалардан фойдаланган бўлиши мумкин. Маслаҳатим болани аллергодерматолог кўригидан ўтказинг. Шунда вазият ойдинлашади ва теридаги доғнинг келиб чиқиш сабаби аниқланади.

 

«БОЛАМНИНГ ТЕРИСИ КЎЧИБ ТУШАЯПТИ....»

— 10 ойлик ўғлимнинг қўл бармоғининг териси кўчиб тушаяпти. Териси қуруқлашгандир деб, юмшатувчи болалар кремидан суртдим. Аммо фойдаси бўлмади. Кимга мурожаат қилишни билмаяпман? Сабаби нима? Худди териси пўст ташлаётганга ўхшайди. 

Ширин, Фарғона вилояти

— Ёшига тўлмаган болаларнинг териси пўст ташлаши йод танқислиги ҳамда камқонлик касаллигида кузатилади. Шунингдек, бу ҳолат аллергия, терининг замбуруғли инфекцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Болани педиатр ва тор доирадаги шифокорлар кўригидан ўтказиб, тезроқ даволанишни бошланг.

Фото: қўлларини тепага кўтариб йиғлаётган бола

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА ёзиб олди.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1