Зарур масаллиқлар: 200 гр. денгиз карами, 100 гр. дудланган гўшт, 80 гр. пишлоқ, 2 дона қайнатилган тухум, битта бодринг, 1 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ майонез, туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Денгиз карамини қайноқ сувга 15 дақиқа ивитиб қўйинг. Дудланган гўшт ва бодрингни сомонча шаклида майдалаб тўғранг. Сўнгра ивитилган денгиз карамини майдаланг.
2. Қайнатилган тухумни тўртбурчак шаклда тўғранг. Барча масаллиқларни аралаштириб, қирғичдан ўтказилган пишлоқни қўшинг. Саримсоқпиёзни ҳам эзиб соласиз. Қора мурч ва таъбга кўра туз сепинг. Майонез қўшсангиз, салат тайёр!
35 дақиқа
4 кишилик