Яқин кунларда тўйга ёки бирор оқшомга отланаяпсизми? Қандай пардоз қилсам экан, деб бошингиз қотганми, унда ушбу пардозни синаб кўринг. Бу пардоз учун сизга кулранг, тилларанг ва қора тенлар, тушь, қора қалам ҳамда лавлагиранг лаб бўёғи керак бўлади.
1. Қовоқлар бурчагига қора тендан юпқароқ қилиб суртинг.
2. Энди қовоқнинг марказини кулранг тень билан яxшилаб бўянг.
3. Устки қовоқнинг ички бурчагига тилларанг тендан суртинг.
4. Гал пастки қовоқларга ҳам етиб келди. Қора қаламни киприклар тагига суртинг, қалам атрофини кулранг тень билан бўянг, бурчагини эса қора тень билан.
5. Лабларга ҳам алоҳида урғу беринг. Лавлагиранг лаб бўёғидан қалин қилиб суртинг, чўчиманг, аxир бу байрамона пардоз-ку.
6. Киприкларга икки қават қилиб тушь суртиб, пардозни якунланг. Гўзаллигингизга кўз тегмасин!