Актриса Муқаддас Саъдуллаева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзиб қолдирган сўзлари унинг мухлисларини ўйга толдирди.
Муқаддаснинг ўзи бу сўзларни“Қалб дафтаридан битиклар” деб атади. Сўзлар маъносидан бу унинг турмуш ўртоғига аталганини сезиш қийин эмас.
“Мен сен билан бўлган ҳаёт ўйинида ғолиб чиқдим. Чунки менда У бор! Сенда эса йўқ! У мени Ҳаётим мазмуни , эртанги куним қуёши, қувончи , яшашга умидим, умримнинг мазмуни! Сенда яна шундай ўзи кичкина, аслида эса Катта Бахт бўлмиш мўжизавий неъмат бўлиши Даргумон! Чунки хор қилганингга зор бўласан деб бежиз айтишмаган Доно халқимиз! Мен бировни оиласига яъни бировни эрига ҳатто ногаҳон қараб қолишдан қўрқаман, аёлини дилига ногоҳ озор бериб қўйишдан қўрқаман, буни ўзимга ор деб биламан, зинодан қўрқаман, фарзандимни ҳалол катта қилишга интиламан, чунки ҳалолликда гап кўп, шунинг учун ҳамиша виждоним олдида мағрур бош кўтараман! Фарзандимни нас балосидан узоқ тутаман, ҳар дам Аллоҳим мени тўғри йўлдан адаштирмасилигини сўрайман! Жажжигина фариштачам келажаги, тақдири мен учун Биринчи ўринда! Тақдири гўзал битилишини Яратгандан тинмай сўрайман! Ҳаётда кўп қоқилдим, лекин ор-номусимни сотмадим, елкамда ҳар дам оилам масъулияти оғир босилиб турди, баъзида эркак бўлиб туғилсам оилам мустаҳкам бўларди, деб ўйлаб қоламан, чунки сенга нисбаттан масъулиятли эканимни яхши биламан. Майли Яратганга шукур, унга ширк келтириш катта гуноҳ деб ўзимни овутаман! Вақти келади қўлингдаги қўғирчоқлар сени арзон сотиб кетади, афсусланасан, ҳаётдаги энг гўзал бахтинг оилангни йўқотганингни тушуниб етасан. Лекин унда ҳаммаси учун жуда кеч бўлади ! Ҳа айтганча менда қалб гўзаллиги биринчи ўринда, сен бировларга айтганчалик хоҳлаганинг каби гўзал бўла олмаганим учун кечир. Сенга хусни жамоли мисли ой каби гўзал ёр тилаб қоламан! Фақатгина яратгандан сўрайманки, қалби мендек самимий бўлмасин! Чунки сенга асосийси қалб эмас, асосийси гўзал Сиймо! Қалбимни ўзим билан мангуликга олиб кетаман... Майли барчаси учун шукур , Яратганга ҳамду санолар айтаман, барча берган синовларидан Сабр билан ўтаман! Биз кучлимиз бунга ишонаман !”,—деб ёзди Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Муқаддас Саъдуллаева 2014 йилда актёр Санжар Ғаниев билан турмуш қурган эди. Уларнинг оиласида 2015 йилнинг 11 сентябрь куни қиз фарзанд дунёга келди.