АсосийDunyo

​Трампнинг тақиқига қарамай қарийб 900 нафар қочоқ шу ҳафтада АҚШга кўчиб ўтади

'​Трампнинг тақиқига қарамай қарийб 900 нафар қочоқ шу ҳафтада АҚШга кўчиб ўтади'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг иммиграцион сиёсат тўғрисидаги қарорига қарамай Америка ҳукумати 872 нафар қочоққа мамлакатга киришга рухсат берди, бу ҳақда Рейтер агентлиги АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг ички ҳужжатига асосланиб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу қочоқлар шу ҳафтанинг ўзидаёқ АҚШга кўчиб ўтишлари мумкин. Уларга Трампнинг қарори чиқишидан олдин рухсат берилган. Қочоқларнинг миллати ҳақида маълумотлар йўқ.

Шунингдек маълумотларга кўра, жума кундан душанбагача Америка визасига эга бўлган АҚШга йўл олган 348 нафар фуқарога самолёт бортига ўтиришга рухсат берилмаган, яна 200 киши мамлакатга киритилмаган. 730 дан ортиқ киши, хусусан 394 нафар қонуний АҚШ резидентлари Америка аэропортларида божхона-чегара хизмати томонидан сўроққа тутилган, дея хабар беради агентлик.

Аввалроқ Трамп “Мамлакатни хорижий террорчилардан ҳимоя қилиш тўғрисида” Қарорга имзо чеккан эди. Мазкур ҳужжат 90 кунга 7 мамлакатнинг (Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан) фуқароларини киритишни тақиқлайди. Шунингдек АҚШ ҳар қандай қочоқларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар