Хабарларга кўра, ҳозирда олий таълим муассасаларининг барча талабаларига семестрни қандай баҳода якунлашидан қатъи назар бир хил миқдорда стипендия тайинланиши тўғрисида ўзгариш кириши мумкин.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Ҳудойбердиев Фейсбукдаги “Маслаҳат” гуруҳида мазкур хабарни келтирар экан, “ушбу қарор баҳо ортидан қувиш, яхши баҳо олиш учун моддий манфаат ва таъмагирликларнинг олдини олишга озми-кўпми хизмат қилиши шубҳасиз”, деб ёзади.
Мазкур қабул қилиниши мумкин бўлган қарор юзасидан интернет фойдаланувчиларининг фикри иккига бўлинмоқда, айримлар тўғри бу таъмагирликни олдини олишга ёрдам беради деса, яна кимдир бу билан талабани дангаса ва лоқайд қилиб қўйиш мумкин деган фикрда.
Хуллас тангани икки томони бўлгани каби мазкур муҳокама қилинаётган масаланинг ҳам яхши ва ёмон томонлари бор.
Ҳар нима бўлганда ҳам мутасадди раҳбарлар бежизга у ёки бу қарорни қабул қилмасликлари аниқ.