1

​2016 йилда «Ўзбекинвест» олган суғурта мажбуриятлари 58,5 триллион сўмни ташкил этди

ЖАМИЯТ 01.02.2017, 16:51
Теглар: Ўзбекистон, 2016 йил
​2016 йилда «Ўзбекинвест» олган суғурта мажбуриятлари 58,5 триллион сўмни ташкил этди

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида 2016 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Компания 2016 йилдаги инвестиция дастурига киритилган тўқсонга яқин лойиҳага 17,5 триллион сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди. Юридик ва жисмоний шахслар билан 207 мингдан ортиқ суғурта шартномаси имзоланган.

Компания маҳаллий экспортчилар мулкий манфаатларини комплекс суғурта ҳимояси билан таъминлаш учун 500,8 миллиард сўмлик суғурта шартномалари тузди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини cуғурталаш бўйича 263,5 миллиард сўмлик мажбуриятлар олинди.

– 2016 йил якунлари бўйича компаниямизда йиғилган суғурта мукофоти 104 миллиард сўмни, олинган суғурта мажбуриятлари 58,5 триллион сўмни ташкил этди, – дейди компаниянинг ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов. – Шунга мос равишда тўлаб берилган маблағ ҳажми ҳам ортмоқда. Хусусан, аҳоли, корхона, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўлаб берилган суғурта қопламалари 15 миллиард сўмни ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 135 фоизга ўсди.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 5,4 миллиард сўмни, тўланган суғурта қопламалари 507,7 миллион сўмни ташкил этди. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофоти ҳажми 386,9 миллион сўмга етган бўлса, тўланган суғурта қопламалари 24,8 миллион сўмни ташкил этди.

Йиғилишда мавжуд суғурта маҳсулотларини такомиллаштириш натижасида ўндан ортиқ янги суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилгани, мижозлар талаб ва эҳтиёжи асосида намунавий суғурта шартномаларининг 56 тасига ўзгартиришлар киритилгани қайд этилди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1