Мутахассис – кардилог Раъно Ғуломова
Қуйидаги белгиларга ўз вақтида жиддий аҳамият бериб, шифокор кўригига шошсангиз, кутилаётган юрак хасталикларининг олдини оласиз.
1. Чарчоқ. Эндигина уйқудан турган бўлсангиз ҳам, ўзингизни тун бўйи мижжа қоқмагандек тасаввур қиласиз. Ишга етиб олиб, фақатгина дам олиш xақида ўйлайсиз. Уйга эса зўрға келасиз-у ўзингизни ётоққа отасиз. Ва кунлар ўтгани сайин чарчоғингиз ортаверади.
2. Кучсизлик. Юрак хуружини бошдан кечирган кўпчилик инсонлар, бу ҳодиса юз беришдан олдин ҳаттоки бир вароқ қоғозни ушлашга ҳам кучлари етмаганини айтишади.
3. Ҳарсиллаш. Агар 3-қаватга кўтарилиш xудди бир соатлик югуриш марафонидан кейинги ҳарсиллашни пайдо қилса ёки кичик жисмоний машқлар бажарганда нафас сиқилса, кардиологга мурожаат қилиш вақти келди.
4. Совуқ тер. Ўтирган жойингизда бирданига xудди 2 соат машғулотлар залида машқ қилгандек, бутун танангизни муздек тер қоплашни бошлайди.
5. Томир уришининг тезлашуви. Онда-сонда юз берадиган томир уришининг тезлашуви хавф туғдирмайди. Тез-тез кузатилувчи томир уриб кетиши ҳарсиллаш, бош айлиниши ва ҳолсизлик билан бирга кузатилса, сиз аритмия касаллигига йўлиққансиз.
6. Кўкрак қисмида оғриқ. Тўсатдан пайдо бўлади-ю xудди шундай қайтиб кетади. Шунинг учун кўпчилик бунга аҳамият бермайди ҳам. Оғриқ қўл, бел, елкагача тарқалгандагина xато қилганларини биладилар.
7. Шишиб кетиш. Оёқлар шишиб кетиши, шунингдек, ортиқча вазн пайдо бўлиши ҳар доим ҳам семириш аломати эмас. Юрак ҳам шу сигналлар орқали сизни огоҳлантириши мумкин. Шишлар пайдо бўлганда иштаҳа йўқолиши ҳам кузатилади.






