АсосийDunyo

​Барак Обаманинг қизи кинокомпанияга ишга кирди

'​Барак Обаманинг қизи кинокомпанияга ишга кирди'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малия The Weinstein Company (TWC) киностудиясида маош тўланадиган амалиётни ўтамоқда, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Порталнинг хабар беришича, Малия лойиҳалаштириш бўлимида ишламоқда. Унинг вазифаси сценарийларни қабул қилиб, ўқиб чиқиш ва ундан келгусида фойдаланишни белгилашдан иборатдир.

18 ёшли Малияга хизмати учун соатига 9 доллардан пул тўланади.

TWC коностудиясида Квентино Тарантинонинг “Озод бўлган Жанго”, Гас Ван Сентнинг “Ақлли Уилл Хантинг” ва “Қирол сўзга чиқди!”, “Артист”, “Менинг қайлиғим телба” каби фильмлар суратга олинган.

2016 йилда Барак Обаманинг тўнғич қизи Малия мактабни битириб, 2017 йил Гарвард университетидаги ўқишини давом эттириш олдидан gap year (“эркинлик йили”) деб аталувчи таътил олган. Малиянинг синглиси Саша 15 ёшга кирган.

Бошқа янгиликлар