1

​Севги фазосида эркин қушга айланинг

СУҒДИЁНА 02.02.2017, 14:21
Теглар: Муҳаббат, Оила
​Севги фазосида эркин қушга айланинг

Муҳаббат бўйинга солинган сиртмоққа айланмаслиги учун инсонга эркинлик керак. Кимгадир ҳаракат эркинлиги, кимгадир туйғулар, яна кимларгадир фикр эркинлиги. Қуйидаги 10 саволга жавоб бериб, муҳаббатда айнан сиз учун унинг қайси тури муҳим эканлигини билиб олинг. Бу ўзингизни янада яхшироқ тушуниб, ёрингиз билан ўртангиздаги тушунмовчиликларни бартараф этишингизга кўмаклашади. Ҳа айтгандек, жавоблар орасида тўғри ёки нотўғрилари йўқ. Шунчаки, кўнглингиз чопган биринчи вариантни белгиланг. Ички сезгингизга ишонинг.

1. Ёрингизнинг қайси иши сизга ноқулайлик туғдиради?

А. «Шахсий ёзишмаларим, кундалик ёки «SMS»ларимни ўқиши асабийлаштиради».

Б. «Атиги бир кунга онамникига юбормагани жаҳлимни чиқаради».

В. «Севиш-севмаслигимни сўрайвериши ғашимга тегади».

2. Сарамжонлик сиз учун...

А. «Энг аввало, ҳаёллар, режалардаги тартиб дегани».

Б. «Жавондаги кийимларнинг жой-жойида туриши».

В. «Коммунал тўловлардан қарздорликнинг йўқлиги».

3. Сизнингча муносабатлардаги эркинлик...

А. «Ҳар ким ўз иши билан машғул бўла олиши...»

Б. «Ҳар бир қадаминг ҳақида ҳисобот бермаслик...»

В. «Доим уни севиш шартмаслиги. Ахир баъзи-баъзида аччиқланиб туришга тўғри келади».

4. Турмуш ўртоғингиз билан туғилган кунга бордингиз. Сиз зерикиб ўтирибсиз, у эса маза қилаяпти. Барвақтроқ туришнинг имкони йўқ. Нима қиласиз?

А. «Ҳолироқ ерга кириб, дугоналарим билан гаплашаман».

Б. «Бирровга бўлса-да, ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан».

В. «Даврада ўтирсам-да, ўз юмушларим ҳақида ўйлайман».

5. Турмуш ўртоғингиз жаҳл устида уйдан кетишини маълум қилди...

А. Қарорини изоҳлашини талаб қиласиз.

Б. У кап-катта одам, муаммосини ўзи ҳал қилсин.

В. Қандай қилиб бўлса-да, олиб қолиш йўлларини излайсиз.

6. Ўз жуфтини ҳурмат қилган киши...

А. Унинг ҳар бир фикрига қўшилиши шарт эмаслигини билади.

Б. Жуфти доим ёнида бўлиши шарт эмаслигини тан олади.

В. Бу ҳаётда фақат туйғулар билангина яшаш керак эмаслигини яхши тушунади.

7. Болалигингизда...

А. Мустақил бўлганман. Шунинг учун эркалашларга эҳтиёж сезмайман.

Б. Қўрқмас бўлганман. Ҳозир ҳам ёлғизликдан қўрқмайман.

В. Ёпиқ бўлганман. Ота-онамга ҳамма нарса ҳақида айтишни ёқтирмасдим.

8. Турмуш ўртоғингиз қайси жиҳатингизга эътироз билдиради?

А. «Уни севишимни айтавермаслигимдан норози».

Б. «Режалаштирган ишимизни биргаликда бажара олмасак кайфияти тушади».

В. «Нималар ҳақида ўйлашимни билмаслигидан шикоят қилади».

9. Муҳаббат ҳақидаги асарларни ўқимайсиз. Чунки...

А. Улар зерикарли ва сийқаси чиққан.

Б. Уларда ҳаракат, кечинмалар доим бир хил.

В. Мазмуни ўхшаш бўлгани учун.

10. Агар жуфтлик...

А. Вақти-вақти билан алоҳида яшашни истаб қолса, бу қўрқинчли эмас.

Б. Дунёқарашлари бир хил бўлмаса, вахима қилмаслик керак.

В. Оиланинг мустаҳкамлигини сақлаш учун роль ижро этса тушуниш мумкин.

Жавоблар:

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

А

2

2

1

3

1

2

1

3

2

3

Б

1

1

2

1

2

1

3

1

3

2

В

3

3

3

2

3

3

2

2

1

1

Натижа:

10 — 16 балл: Харакат эркинлиги

Сиз учун ўзингиз истаган пайтда, ўзингиз хоҳлаган жойга бориш жуда муҳим. Қолаверса, бу ҳақда ҳисобот беришни ҳам ёқтирмайсиз. Севги деганда севишганларнинг доим бирга бўлишини тушунмайсиз. Альберт Камю айтганидек: «Эрк кишига маънан ўсиш имкониятини беради». Жуфтингизни ҳурмат қиласиз ва ноўрин рашкингиз билан ёлғон сўзлаш, ўзини оқлашга мажбур қилмайсиз. Ҳар кимнинг ўз ҳудуди бўлиши лозим деган қарашни қўллаб қувватлайсиз. Орангиздаги масофа қанчалик йироқ бўлса, ёрингизни кучлироқ севишингизни тушунасиз. Ҳар куни қарор қабул қилиш инмкониятига эга бўлишингиз лозим. Афсуски эркинликнинг ушбу турига бўлган эҳтиёжингизни жуфтингиз доим ҳам тўғри тушунавермайди.

Устунлиги: кичик айрилиқлар муҳаббатингизни алангалатиб туради.

Маслаҳат: агар турмуш ўртоғингиз ҳам сиздек ўйламаса, эркинликнинг бу тури муносабатларингизга раҳна солиши мумкин. Ёрингиз сиздаги эркинликка бўлган чанқоқни тушунмаслиги ва охир оқибат сабр косаси тўлиши мумкин. Балки жуфтингизнинг қарашларига қулоқ тутиб, оқим бўйлаб сузишга ҳаракат қилганинигиз яхшидир.

17-23 балл: Фикр эркинлиги

Шиорингиз «Инсон ўқилмаган китоб каби бўлиши лозим». Ҳатто, қалбингизни севган инсонингизга ҳадя этиб ҳам эркинлигингизни сақлаб қоласиз. Бу дегани ўзинигизга яраша сирларингиз, ўртоқлашишни истамаган хаёлларингиз, фақат ўзингизгагина тегишли оламингиз бор дегани. Бошқача қилиб айтганда сизга ички мустақиллик зарур. Бу билан ёрингизни ҳурмат қилмайсиз, демоқчи эмасмиз. Ахир у атрофдагилар орасида фикрларингизни очиқ айта оладиган энг яқин инсонингизлигича қолаверади.

Устунлигингиз: Ўзингизни бундай тутишингиз севган инсонингиз қаршисида сизни янада сирли кўрсатади. Шунингдек бу турдаги мустақиллик кундалик ҳаётингизга ҳалал қилмайди.

Маслаҳат: Баъзида яқинларингиз ҳатти-харакатларингизни совуққонлик, эътиборсизлик дея қабул қилишлари мумкин. Яхшиси, туйғуларингиз кучини очиқ кўрсатишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда орангиздаги масофа катталашиб бораверади.

24-30 балл: Туйғулар эркинлиги

Муҳаббат қиссаси узоқ ва бахтли давом этиши учун кўнгил амрига кулоқ тутиш шарт, деган қарашни илгари сурасиз. Юракка буйруқ бериб, ўзингизни кимнидир ёқтиришга мажбурлай оладиганлар тоифасидан эмассиз. Иккиюзламачиликка ҳам тоқатингиз йўқ! Агар жуфтингизга нисбатан ҳурматингиз сўнмаса, муносабатлардаги кичик тушунмовчиликлар айрилиқ учун асос бўла олмаслигини ҳам яхши биласиз. Ҳар қандай чекловларга чидашингиз мумкин, фақат ўз ҳисларингизга қарши чиқувчи қарорлар қабул қилишга дош беролмайсиз. Ёрингиз ширин сўзларингизни тинглашни истаб турганини билсангиз-да, агар унга меҳрингиз тобланиб кетмаса туйғуларингизни изҳор этмайсиз. Шундан кейин ёрингиз билан ўртангизда тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин.

Устунлигингиз: Ўзаро ҳурмат, эътибор в эътирофни ҳар қандай ўткинчи ҳою-ҳавас ва ғазабдан устун қўясиз. Шунинг учун ҳам жуфтингиз билан ўртангизда соҳталик ва алдовларга ўрин қолдирмайсиз. Ўзингиз ҳам борингизча бўласиз, уни ҳам борича қабул қила оласиз.

Маслаҳат: Ёрингиз туйғуларингизни тўғри тушуниб, шубҳаю гумонлар чангалидан чиқиб олиши учун унинг ҳам ҳисларига эътибор қаратинг. Нафақат ҳурматингизни, асл туйғуларингизни ҳам билдириб туринг.

МАФТУНА тайёрлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1