АсосийJamiyat

​“Қамчиқ”да қор кўчкиси содир бўлгани сабабли транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди

'​“Қамчиқ”да қор кўчкиси содир бўлгани сабабли транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди'ning rasmi

2017 йил 3 февраль куни соат 09:40 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони 233 км.да ҳажми 1000 м3 гача, соат 10:30 да 243 км.да ҳажми 250 м3 бўлган қор кўчкиси содир бўлди.

Олинган хабар бўйича ФВВ ва “Ўзавтойўл” АЖ томонидан автомобиль йўлининг ушбу участкаларида қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Қор кўчкиси талофатлар келтириб чиқармаган, аҳоли ўртасида жабрланганлар йўқ.

2017 йил 3 февраль куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг қор кўчкиси хавфи мавжуд “Қамчиқ” довони 228-253 км.лари ҳамда бошқа участкаларда ФВВ ва ИВВ ЙҲХББ куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шоҳобчаларига жойлаштирилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.

Қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжуд.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар