1

​“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

ЖАМИЯТ 06.02.2017, 09:58
Теглар: Авто, “Қамчиқ” довони
​“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

Аввал хабар қилинганидек, 2017 йил 3 феврал куни соат 09:40 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони 233 км.да ҳажми 1000 м3 гача, соат 10:30 да 243 км.да ҳажми 250 м3 гача қор кўчкиси содир бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.

2017 йил 4 феврал куни ФВВ, МВ, ИИВ ЙҲХББ, “Ўзгидромет” маркази ва “Ўзавтойўл” АЖ куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари туширилиб, автомобил йўли қор кўчкиларидан тозаланди.

“Ўзгидромет” марказининг 2017 йил 4 феврал кунидаги қор кўчкиси тўғрисидаги № 97 сонли бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобил йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 4 феврал куни соат 12:00 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.

Шарҳлар

"Қамчиқ" довонида ҳамон қор ёғмоқда. Ҳайдовчилар огоҳлантирилди

13.01.2022, 22:17

"Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 221-257 километрлари оралиғида майдалабқор ёғишда давом этмоқда. Йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлмаслиги учун қум-туз сепиш ишлари амалга ош...
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди (фото)

04.12.2021, 10:59

3-декабр куни соат 20:28 да “Қамчиқ” довонидан ўтган “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг 197-километрида содир бўлган.  “Тошкент-Водий” йўналишда ҳаракатланиб кетаётган кўмир ортилган “МАН” русумли юк автомашинаси...
“Қамчиқ” довонида юк машинаси йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди(видео)

14.04.2021, 17:09

Қамчиқ довонида 14 апрель, чоршанба куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Хабарга кўра,...
Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда - "Ўзгидромет"

05.02.2021, 18:23

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 2021 йил 7-9 февралкунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида қор ёғиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1