1

​Мустақил қарор чиқара оласизми?

СУҒДИЁНА 06.02.2017, 14:13
Теглар: Аёл, Эркак
​Мустақил қарор чиқара оласизми?

Аввалига, билиб турсангиз ҳам «билмадим», дея елка қисасиз. Кейин «Сиз нима десангиз шу», дея бор масъулиятни ўзингиздан соқит қиласиз. «Менга фарқи йўқ» дейишингиз эса ҳаммасидан ҳам ошиб тушади. Бунча қарор қабул қилиш масъулиятидан қочмасангиз, а? Тағин баъзи-баъзида ҳаётингиз, турмушингиз ёхуд ишингиздан нолиб қўясиз. Кўнглингиздагидек бўлмагани учун нолийсиз-да. «Йўқ, мен асло бундайлар тоифасасидан эмасман», деяпсизми? Марҳамат, тестимизни ишлаб, мустақил қарор чиқаришга қодирмисиз ёки йўқ, аниқланг.

1. Мактабни тугатгач, келажакда танлайдиган соҳангиз, йўлингизни қандай белгилагансиз?

А. «Ўзим қарор қабул қилганман, яъни қизиқишларим, орзу-истакларимдан келиб чиқиб».

Б. «Ота-онам, ака-опаларимнинг маслаҳатларига қулоқ тутганман».

В. «Энг яқин дўстларим билан фикр алмашганман».

2. Танлаган ўқув муассасангизга ҳужжат топшираётганда нимага умид боғлагансиз?

А. «Фақат ўз кучимга».

Б. «Имтиҳонларнинг яхши ва омадли ўтишига».

В. «Тўғриси, шу муассаса билан алоқаларимиз борлигига».

3. Имтиҳонга қандай тайёргарлик кўргансиз?

А. «Туну кун ўқиганман. Фақат ва фақат ўз меҳнатим билан натижага эришимни билардим-да».

Б. «Билмаганларимни ўқитувчиларим ва синфдошларимдан сўраб ўрганардим».

В. «Унчалик бошимни оғритмаганман, доим бошқаларнинг ёрдамига кўз тикканман».

4. Ишга қандай қабул қилингансиз?

А. «Иш тақсимоти бўйича».

Б. «Аввал эълонларни ўрганиб, етарлича маълумот тўплаб, кейин ишга жойлашганман».

В. «Раҳбарият билан алоқаларимиз яхши эди...»

5. Ишда муҳим қарор қабул қилаётганингизда...

А. «Ўзимнинг тажрибам ва билимга таянаман доим»

Б. «Баъзида жамоадагиларнинг ҳам қарашларига қизиқаман».

В. «Ҳамиша ҳамкасбларимнинг фикри билан ҳисоблашаман».

6. Оила қураётганингизда...

А. «Энг охирги сўзни ўзим айтганман».

Б. «Яқинларимнинг сўзларига қулоқ тутганман».

В. «Севганим бўлса-да, уйдагиларнинг кўнглига қараганман».

7. Турмуш ўртоғингиз хизмат сафарида бўлган пайтда бирор масалани мустақил ҳал қила оласизми? Масалан, уйга бирор жиҳоз харид қилишга тўғри келиб қолса...

А. «Ҳа».

Б. «Албатта, нимадир қилишим мумкин, лекин барибир маслаҳатлашган дуруст, деб ўйлайман».

В. «Йўқ, асло».

8. Ўсмирлигингизда қай даражада ўжар эдингиз ва истакларингизни ҳимоя қила олармидингиз?

А. «Доим айтганимни бажариш учун оёқ тираб туриб олардим, шу сабаб ота-онам билан ўртамизда келишмовчиликлар бўлган».

Б. «Фикримни ҳимоя қилардим, албатта, фақат ота-онамнинг ҳам қарашларини ҳурмат қилган ҳолда».

В. «Йўқ, мен ўзим ҳеч нарсани ҳал қилолмасдим».

9. Бугунги кунда қанчалик қайсарсиз? Дўстлар, ҳамкасблар ва оила даврасида ўз фикрингизда собит тура оласизми?

А. «Ўзимга етгунча ўжарман, фикримни доим ҳимоя қиламан».

Б. «Ҳа, кўпинча».

В. «Ҳар-ҳар замон».

10. Ишда, жамиятда муваффақиятларга эришишингизнинг сири?

А. «Ўзимни бутунлай ишга бағишлаб, натижага эришаяпман».

Б. «Турмуш ўртоғим ва яқинларимнинг маслаҳатларини инобатга олиб, кам бўлмаяпман».

В. «Ҳамиша бошқаларнинг фикри билан қизиққаним учун қўллаб-қувватлашаяпти».

11. Агар сиз турмуш ўртоғингиз ёки бошқа бирор яқинингизнинг қайсидир ҳаракати саломатлигига зарар эканлигини билсангиз...

А. «Зарарли одатини ташлашини қаттиқ назоратимга оламан».

Б. «Унга нималар қилиш мумкин, нималар мукин эмас, шуларни бир бошдан тушунтираман».

В. «Қилаётган ҳаракати саломатлигига зиён келтиришини тушунтиришга ҳаракат қиламан, менинг қўлимдан келадигани шу».

Йўриқнома

Саволларга берган жавобларингизни қуйидагича ҳисобланг.

А — 4 балл;

Б — 2 балл;

В — 1 балл.

Натижа:

30дан 40 баллгача

Сиз ҳаддан ташқари мустақилсиз. Барча муносабатларда, ҳамма жойда ўзингиз қарор чиқаришга ўрганиб қолгансиз. Сиз нафақат кимдир муаммони ҳал қилишини кутишга сабр қилолмайсиз, балким атрфодагиларнинг фикрини эшитишга ҳам ҳафсала қилмайсиз. Бир ўйлаб кўринг: ўзингизга шу даражада ишонасизми? Чиқарган қарорингизнинг ижобий ва салбий томонларини кўра оласизми? Ёки «Меники тўғри», дея хато айтганингиздан қайтиш шунчалик қийинми? Мустақиллик, мустақил қарор чиқариш, яшаш масъулиятини бўйнингизга олганингиз яхши. Бироқ доим атрофдагилар билан бемаслаҳат иш кўришингиз тўғримас. Чегарани билинг, мустақилликни қайсарлик билан адаштирманг.

15 дан 29 баллгача

Сизни кучли характер эгаси деб айтишимиз мумкин. Ишончли дўстлигингиз, стрессларга чидамлилигингиз кўзга кўринган хусусиятларингиздандир. Бировларнинг гап-сўзларига, фикрларига қарам эмассиз. Шу билан бирга кези келганда атрофдагилар билан бамаслаҳат йўл тутасиз. Бу хатоларингизни англашингиз ва тан олшингиздан далолатдир. Ўз танловларингизни тўғри баён қилганингиз ва бошқаларнинг ҳам фикрларини тинглашни билганингиз учун ҳам сизга кам эътироз билдиришади.

0 дан 14 баллгача

Журъатсиз ва иккиланувчисиз. Бироз қўрқоқлигингиз ҳам бор. «Ҳозир ўзимча нимадир қилсам, кейин додимни ҳеч ким эшитмайди», деб ўйлаб ҳам олдинга қадам ташламай тураверасиз. Шунинг учун баъзида уринишларингиз, фикрларингиз инобатга олинмай қолиб кетар? Аввал кичик доираларда истакларингиз, хоҳишларингизни намоён қилишга уриниб кўринг. Бунинг учун ўз устингизда ишланг. Нима учун гапиришга қўрқасиз ўзи. Шу сабабни топиб, уни бартараф қилинг. Балким сизни чўчитаётган нарса муаммомасдир. Хуллас, ўзингизга бўлган ишончни оширинг.

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1