АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг матбуот котиби бўлган Шон Спайсернинг иш фаолиятидан норози бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Нашрнинг хабар беришича, маъмурият Оқ уйнинг коммуникация хизмати директорлиги вазифасига одам қидирмоқда. Илгари мазкур вазифани Шон Спайсер матбуот котиблиги билан бирга олиб борган. Икки кишининг вазифасини Шон Спайсерга топширишни Оқ уй ходимлари бошқармасининг бошлиғи Райан Прибус Дональд Трампга маслаҳат берган. Бугунга келиб, Трамп Прибуснинг маслаҳатига амал қилиб, мазкур вазифани Спайсерга топширганидан афсусланди. У лавозимга ўтирган илк ҳафтаданоқ матбуот котибининг ишидан қониқмади. Трампнинг матбуот котибининг иш фаолиятидан норози бўлишига нима сабаб бўлганлиги ошкор этилмади.