1

​Ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми, азизим?!

СУҒДИЁНА 08.02.2017, 15:15
Теглар: Муҳаббат, Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
​Ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми, азизим?!

Эътиборингизга ҳавола этилажак навбатдаги тест аввалгиларидан фарқ қилади. Сизга тайёр жавоб вариантлари берилмайди, балки ўзингиз, хаёлингизга келган биринчи жавобни берасиз. Уни оила ёки дўст-дугоналар даврасида ишлаш мумкин. Лекин ҳар бир киши ўз жавобини овоз чиқариб айтмасдан, қоғозга ёзади. Шу тариқа жавобларингизни ҳам ошкор қилмаслигингиз мумкин.

10 та саволдан иборат ушбу тест орқали ўзингиз, характерингиз, ҳозирги кунларда нималарни ҳис қилаётганингиз ҳақида кўп нарсалар билиб олиш имконига эгасиз.

Тест саволларига тез, холис, чин кўнгилдан ва хаёлга келган биринчи нарса (ўйлаб ўтирмасдан) жавоб бериш лозим. Бу тестнинг энг муҳим шарти. Иккинчиси, тест саволларининг барчасига жавоб бериб бўлмагунингизга қадар жавобларга кўз югуртириш мумкин эмас. Акс ҳолда тўғри хулоса чиқара олмайсиз.

Демак, тоза қоғоз ва ручка оламиз. Саволни ўқишингиз билан дарров жавобни ёзамиз. Ёдда тутинг, хаёлингизга келган биринчи сўз, тасвирни ёзиш, чизиш лозим. Чунки фикрлашни бошлашингиз билан ақлингиз таҳлил қилишни бошлайди ва жавобингиз ҳозирги ҳолатингизни ифодай олмаслиги мумкин.

Саволлар:

1. Тасаввур қилинг, сиз КИМ биландир ўрмонда юрибсиз. Бу ким бўлиши мумкин?

2. Сиз ўрмонда юриб кетаяпсиз ва ўзингиздан сал нарида қандайдир ЖОНЗОТни кўрдингиз. У қандай ҳайвон?

3. Ўша ҳайвон билан кўзларингиз тўқнашгандан кейин нима содир бўлди?

4. Ўрмонда сайр қилишда давом этаяпсиз. Кенг ялангликка чиқиб қолдингиз, у ерда эса бир умр орзу қилган УЙингиз турибди. Унинг катталигини қандай тасвирлаган бўлардингиз?

5. Орзуингиздаги уй тўсиқ ёки девор билан ўралганми?

6. Уйга кирдингиз. ОВҚАТЛАНИШ СТОЛИни кўриш учун ошхонага ўтдингиз. Стол устида ва атрофида нималарни кўраётганингизни тасвирлаб беринг.

7. Орқа эшик орқали уйдан чиқиб кетаяпсиз. Ўт-ўланлар устида ётган ИДИШга кўзингиз тушди. Идиш нимадан ясалган?

8. Идишни кўргач, нима қилдингиз?

9. Іовлининг охирроғига келиб қолдингиз, у ерда уй турибди. СУВ ІАВЗАСИ ҳам бор. Бу қандай сув ҳавзаси? Кўлмакми? Денгизми? Анҳорми? Ё бошқа?

10. Йўлда давом этиш учун сувни қандай кечиб ўтмоқчисиз?

Жавобларни таҳлил қиламиз!

Сиз берган барча жавобларингиз — сизнинг ҳозирги кундаги руҳий ҳолатингизни, ҳаётдаги мақсадларингиз, сиз учун муҳим инсон ва қадриятларингизнинг мажозий ифодасидир. Уларни мана бундай таҳлил қилиш мумкин.

Жавоблар:

1. Ўрмонда ёнингизда юрган инсон ҳаётингизда муҳим ўрин тутади. Сиз уни қадрлайсиз

2. Ўрмонда рўпарангиздан чиқиб қолган, сиз тасаввур қилган жонзотнинг ҳажми аслида сизнинг онгостидаги ички муаммоларингиз ҳажмидир. Іайвон қанчалик катта бўлса, муаммоларингиз ҳам ҳаётингизни шунчалик эгаллаган. Сизни азият чекишга мажбур қилаётган кўнгилсизликлар ҳақида ўйлаб кўрарсиз, балки улар сиз ўйлаганчалик қўрқичли эмасдир. Сичқонча ёки қуён каби митти ва беозор жонзотларни тасаввур қилганлар эса ҳаётлари майда ташвишларни ҳисобга олмаса, осуда кечмоқда.

3. Бу кутилмаган учрашувда ўзингизни қандай тутишингиз, дуч келадиган муаммоларни қанақа ҳал қилишингизга ишорадир. Тажовузкорлик билан рақибга ташлансангиз, ўзингиз хавфни йўқотишга уринсангиз, ҳаётда ҳам муаммоларни ана шундай агрессив, тез ҳал этишга уринасиз. Чорасиз қотиб қолсангиз, муаммоларингизни ҳам пассив, сустлик билан сиз учун кимдир ҳал этишини кутасиз. Қочиб кетсангиз, ҳаётда ҳам шундай, ташвишлар ечимини топишдан кўра уларни кейинга суришни, улардан қочишни афзал кўрасиз.

4. Ўрмонда сиз учратган орзуингиздаги уйнинг ҳажми — орзу-умидларингиз, мақсадларингиз, режаларингиз катталигидир. Агар у ҳаддан ортиқ катта бўлса, балки ҳаётдан хаёлга сиғмайдиган туҳфалар кутаётгандирсиз? Ёки аксинча, қаровсиз уй бўлса, балки табиатингизда озгина шиддат, ирода етишмаётгандир. Бу ҳолатда истак-хоҳишларингиз ҳақида бир ўйлаб кўриш зиён қилмайди. Зеро, амаллар ниятларга боғлиқдир, деб бежиз айтилмаган.

5. Агар тасаввурингиздаги уй тўсиқ, деворлар билан ўралмаган бўлса, демак, сиз очиқкўнгил инсонсиз ва кўнгил софлигини маъқул кўрасиз. Агар тўсиқлар мавжуд бўлса, сиз ҳар ким ўз шахсий ҳудудига эга бўлиши лозим, деб ҳисоблайсиз ва бошқалардан ҳам шуни кутасиз. Яъни рухсатсиз ўзгаларнинг шахсий ҳудудига қадам босмайсиз ва ўзингиз ҳам шахсий қарашларингизга таҳдид қилишларига йўл қўймайсиз.

6. Ошхона — сизнинг бахтлилик даражангизни белгилайди. Хона қанчалик чиройли ва ёқимли нарсаларга бой бўлса, ҳаётингиз ҳам шунчалик ёрқин. Борди-ю, хонада на таом, на гуллар ёки одамларни тасаввур қилолмаган бўлсангиз, шу кунларда ўзингизни ёмон ҳис қилаяпсиз, шекилли. Кўнглингизга яқин бирор инсонингизга нимадан қийналаётганингизни айтиб берарсиз. Ахир одам тафтини одам олади.

7. Сиз хаёл қилган идиш ясалган материалнинг мустаҳкам ва пишиқлиги — оилангиз ёки яқин инсонингиз билан муносабатларингиз ҳолатини қандай ҳис қилаётганингизни ифодалайди. Бир марта ишлатиш учун мўлжалланган пластик ёки қоғоз стаканми? Шиша идишми? Оилангиз, муносабатларингиз келажагидан хавотирдасиз, дейиш мумкин. Агар идишни металл ёки фарфор ёки яна бошқа мустаҳкам материалдан тасаввур қилган бўлсангиз, ташвишланишга ўрин йўқ, шахсий муносабатларингиз мўътадил асосга эга.

8. Сизнинг хатти-ҳаракатингиз 1-саволдаги инсонга нисбатан муносабатингизни билдиради.

9. Сув ҳавзасининг ҳажми — нақадар ҳиссиётлилигингизни белгилайди.

10. Сув ҳавзасидан кечиб ўтишда танлаган йўлингизда сувга қанчалик яқин бўлсангиз, ҳаётда туйғуларга бўйсунишингиз шунчалик юқори. Масалан, ҳавзани ҳеч бир воситасиз кечиб ўтсангиз, сиз бутунлай кўнгил одамисиз, ниманидир кўприк қилиб ўтсангиз, ҳиссиётларингиз чегарасини биласиз. Іавзани умуман айланиб ўтсангиз, туйғулар одамни асл мақсаддан чалғитади, деб ҳисоблайсиз.

Эслатиб ўтамиз!

Шуни инобатга олиш ўринли-ки, бир неча ҳафта, ой ёки йиллардан кейин бу тестдан яна қайта ўтишингиз мумкин. Гап шунда-ки, ушбу тест сизнинг шахсиятингиз табиатини эмас, балки айни пайтдаги эмоционал ҳолатингизни ифодалайди.

Ноила УМАРОВА тайёрлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1