АсосийJamiyat

​Ижтимоий фикр: 97,1 фоиз аҳоли Биринчи ¬Президентимиз хотирасини абадийлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади

'​Ижтимоий фикр: 97,1 фоиз аҳоли Биринчи ¬Президентимиз хотирасини абадийлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади'ning rasmi

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан давлатимиз -раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини ¬абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори -асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ижтимоий фикрни билиш мақсадида экспресс-сўров ўтказилди.

Уч кун мобайнида олиб борилган тадқиқотда пойтахтимиз аҳолиси иштирок этди. Респондентларнинг таъкидлашича, юртимизнинг Биринчи Президенти сер¬қирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Бу давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қуйи¬даги сўзларида ҳам яққол ифодасини топди: “Вақт ва ҳаётнинг ўзи ¬Ислом ¬Абдуғаниевич ¬Каримовнинг замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра билиш қобилиятига эга бўлган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис қиладиган атоқли раҳбар эканлигини ҳар томонлама тасдиқлади”.

Экспресс-сўров фуқароларимизнинг ушбу ҳужжат мазмунидан юқори даражада бохабар эканлигини намоён қилди. Жумладан, унда қатнашганларнинг 72,3 фоизи қарорнинг мақсади ҳамда ¬моҳиятини яхши англайди. 26,5 фоизи умумий маъносини ¬тушунишини айтиб ўтган. Тадқиқотга қараганда, қарор мазмуни ҳақида маълумот етказган асосий манбалар Миллий телерадиокомпания ахборот ва телекўрсатувларидир. Респондентларнинг ҳар учинчиси бу ҳақда республика радиостанцияларини ¬тинглаб билган. Сўровнинг ҳар тўртинчи қатнашчиси эса раҳбарият қабул қилаётган барча янги ҳужжатлар ҳамда қарорлар хусусида даврий нашрлар, қарийб яна шунчаси интернет-порталлар орқали ўқиб ¬бораётганини қайд этган.

Тадқиқотда респондентларнинг 97,1 фоизи ¬давлатимиз раҳбарининг Биринчи -Президентимиз хотирасини абадийлаштириш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унга қўшилишини эътироф этган. Улар қарорда белгилаб берилган вазифалар ҳақида сўзлар экан, айниқса, ¬Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган ¬ҳайкалларни Тошкент, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида ўрнатиш, мамлакатимиздаги қатор муҳим иншоотларга бу улуғ инсоннинг номини бериш, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва бошқа эзгу ғояларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Фуқаролар давлатимиз ¬раҳбарининг ҳар йили Биринчи¬ Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрь санасини Хотира куни сифатида ёд этиш, олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясини жорий қилиш, буюк сиёсатчининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ҳамда бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлагани сўров натижаларида ўз ¬инъикосини топди.

Респондентлардан ¬Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга ошириш мумкин бўлган таклифлар хусусида ҳам сўралди. Жавоб берилдики, ҳар бир шаҳардаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши лозим. Иштирокчиларнинг учдан бир қисми эса энг яхши тадбиркор ва фермер учун ¬Биринчи Президент номидаги махсус грант таъсис этилишини таклиф қилди. Ўз навбатида, мустақиллигимиз асосчисининг ҳаёти, давлат бошқарувидаги фаолияти Ватан фаровонлиги йўлида ўрганиладиган ўқув курсини ташкил этиш бўйича фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, сўров ¬қатнашчилари Биринчи ¬Президентимиз номидаги ¬мукофот таъсис этилиб, у ¬Ислом Каримов ташаббуси ¬билан асос солинган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали доирасида топширилса, айни муддао бўлишини айтишди. Маълумки, ушбу маданий тадбир туфайли турли халқларнинг мусиқий мероси кенг тарғиб қилинмоқда, ёшлар миллий қадриятлар руҳида ¬камол топаяпти, халқаро ижодий алоқалар мустаҳкамланаётир.

Фуқаролар Биринчи ¬Президентимиз хизматларини санаб ўтар экан, болалар спортини таълим тизими ва ҳар томонлама етук авлодни вояга етказишнинг ажралмас қисмига айлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этдилар. Шу боис респондентлар спорт, айниқса, уч босқичли — “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақаларида муваффақиятларга эришган ёшлар учун Ислом Каримов номидаги мукофотни таъсис этишни ¬таклиф қилдилар. Бу эса нав¬қирон авлодни спортга кенг жалб этишга қўшимча туртки беради.

Экспресс-сўров иштирокчилари буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ҳамда ардоқли фарзанди Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшашини, Биринчи Президентимиз ғоялари ва фикрлари белгиланган мақсадларга таянч бўлишда давом этишини таъкидладилар.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида тайёрланди.рилган юксак эътирофдир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар