1

​Уй хандон беканинг сири нимада?

СУҒДИЁНА 10.02.2017, 13:40
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес, Аёл
​Уй хандон беканинг сири нимада?

Уй юмушларию рўзғор ташвишлари билан бўлиб, тобора асабий ва жиззаки аёлга айланиб бораяпсизми? «Ҳа» дейишга оғиз жуфтлаётган бўлсангиз, тўхтанг! Қани ўзингизни қўлга олингчи! Қаддингизни тик тутдингизми? Баракалла! Ана энди ижобий ҳиссиётларни пайдо қилишнинг бир қанча усуллари билан танишинг.

Шоколад ва қаҳва! Куз тонгини айнан мана шу жуфтлик билан бошланг. Қайноққина қаҳва ва тилда эрийдиган ширинлик, албатта, кайфиятингизнинг кўтарилишига ёрдам беради. Табассум билан бошланган кун эса ҳайрли кечади.

Қулоқчинларингиз борми? Мусиқа кайфиятга қараб танланиши рост. Кузда кўпинча сокин тароналарни тинглаймиз. Аммо бу билан айрилиқ ёки шу каби кайфият бағишловчи тароналарни тушунманг. Муҳаббат тўғрисидаги қўшиқларни тингланг! Қулоқчинларни тақиб олиб, уй ишларини бажариш эса ғайратингизни оширади.

Учрашувга чиқинг! «Эрим ўқиб қолса борми», дея юрагингиз така-пука бўлаяптими? Ҳавотирланманг, шу эргинангиз билан учрашинг деяпмиз-да. Ҳафта давомида атиги бир соат вақт топинг-да, бирга тушлик қилинг ёки шунчаки сайрга чиқинг. Нафақат кайфиятингиз кўтарилади, балки муносабатларингизда ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилади. Мана мени айтди дерсиз.

Фарзандингиз билан шуғулланинг! Биз қизим билан бирга қувлашмачоқ ўйнаймиз, ўйинчоқ қошиқчасида мени овқатлантирадиган одати ҳам бор. Тағин кичик шеърларни ёд олаяпмиз. Қизалоғимнинг кулгуси, шодон қийқириғидан шунақанги қувват оламан, асти сўраманг!

Қўшиқ куйланг! Бу ўзимда синалган тавсиялардан бири. Тушкунликка берилмаслик учун ҳиргойи қиламан. Уйда мусиқани ёқиб, баралла ашула айтишим ҳам мумкин. Кўпинча бу ишни фарзандларим билан бирга бажарамиз.

Интерьерни янгиланг! Бир хилликдан зериккан бўлсангиз, бу айни муддао. Жиҳозларнинг одатдаги ўрнини алмаштириб, тамоман янгича кўринишни пайдо қилинг.

Рухшона, хонанда

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1