“Арсенал” ҳимоячиси Шкодран Мустафи ЕвропаЧемпионлар Лигаси доирасида “Бавария”га қарши кечадиган нимчорак финал дастлабки ўйини олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен учун “Бавария”га қарши кечадиган ўйин биринчиси бўлади. Бу жамоа охирги вақтларда “Арсенал”ни мунтазам равишда мусобақадан чиқариб келган. Ўйин оғир ўтишини биламиз, аммо бор кучимизни ишга солсак, рақибни енга оламиз”, – деди германиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Бавария” ўртасидаги беллашув эртага тунда, кеч соат 00:45 да бошланади.






