Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева ва Сардор Раҳимхон 5 йиллик танаффусдан сўнг ижодий ҳамкорлик қилди.
“Кетма йироқ” деб номланган янги ижод намунаси Райҳоннинг “Истиқлол” санъат саройида 21-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурида ижро этилади.
Маълумот учун, Райҳон ва Сардор Раҳимхон бундан беш йил аввал “Абадий” номли дуэт куйлаган эди. Дуэт тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган ва бир неча ой давомида хит парадларнинг юқори ўринларидан жой эгаллаган эди.