АсосийSport

Полиция Марадона ва унинг қаллиғини сўроқ қилди

'Полиция Марадона ва унинг қаллиғини сўроқ қилди'ning rasmi

“Наполи” клуби ва Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона ЕЧЛ нимчорак финал илк ўйинидан ўрин олган “Реал” – “Наполи” учрашувини кузатиш учун Испанияга ташриф буюрди.

AS нашрининг хабар беришича, Марадона яшаётган Мадрид меҳмонхонаси директори қонун ҳимоячиларини чақирган. Унинг айтишича, Марадона аёлга нисбатан агрессив муносабатда бўлган. Диегони сўроқ қилишди, аёл эса ариза ёзмади. Ҳозирча полиция меҳмонхонани тарк этгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” ва “Наполи” ўртасидаги ўйин бугун тунда 00:45 да старт олади. Ўйин Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар