Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида 20–25 февраль кунлари Тошкент шаҳрида дарвозабон мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилади.
Ўқув-курслар пойтахдаги “Рамада” меҳмонхонасида, амалий машғулотлар эса “Чиғатой” ўқув-машғулотлар базасида бўлиб ўтади. Эронлик ОФК иструктори Жалол Башарзад Махбуби ўқув-курсларни олиб боради. Унга ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ассистентлик қилади.
Ушбу тадбирда қатнашиш учун иштирокчилар энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши керак.
Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабон мураббийлари кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...07.05.2022, 09:03
Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...23.10.2021, 22:16
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...22.10.2021, 14:47
Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...