АсосийJamiyat

​Олмалиқда “iPhone” ва “Самсунг” тутиб юрган 2-синф боласига талончилар ҳужум қилди

'​Олмалиқда “iPhone” ва “Самсунг” тутиб юрган 2-синф боласига талончилар ҳужум қилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 1970 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс Ойдин даҳаси ҳудудида ўғли - Академик лицейнинг 2-синф ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг қўлидан “iPhone” ва “Самсунг” мобил телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар 1998 йилда туғилган ва бир нафар 1996 йилда туғилган шахслар содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят содир этганлар қилмишига яраша қонун олдида жавоб бериши аниқ, бироқ ота-оналар фарзандларига қиммат (бир эмас иккита) телефонлар олиб бермаганида балки жиноят содир бўлмасмиди. Ўғлининг ҳам халовати бузилмасди.Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар